Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 31 январдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 11,16 сўмга кўтарилди ва 10 815,16 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 56,72 сўмга пасайди ва 12 040,52 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,54 сўмга кўтарилди ва 138,77 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,03 сўмга кўтарилиб, 10 804 сўмни ташкил қилганди.