дайжест

Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди

«20 000 00 00» мобил рақами аукционда рекорд даражадаги 1,07 миллиард сўмга (85 минг доллар) сотилди. Аукционда 10 нафар талабгор иштирок этиб, 87 та таклиф киритди, шу боис рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ошди.


дайжест

«Ҳайдовчидан тез ҳайдамасликни бир неча бор сўрадик». Мактаб ўқувчилари — Бухорода автобусда рўй берган ЙТҲ ҳақида

Бухоро вилояти театрига кетаётиб ЙТҲга учраган мактаб ўқувчилари автобус ҳайдовчисидан тезликни оширмасликни бир неча бор сўраган. ЙТҲ оқибатида бир ўқувчи воқеа жойида, бир қиз эса шифохонада вафот этган. Шифокорларнинг таъкидлашича, болалар нима бўлганини эсларкан, кучли стрессни бошдан кечирган.


дайжест

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди

Миграция агентлиги Москвадаги теракт фонида Россияга бораётган ва у ерда яшаётган ўзбекистонликлардан кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишни сўради. Агентлик, шунингдек, «Газета.uz»га «Ўзбекистонликларга патент бермаяпти, чиқариб юборяпти, деган гапларнинг кўпи рост эмас»лигини билдирди.


дайжест

Тошкентда фуқароларнинг 6,1 млрд сўмини алдаб олган автосалон эгалари қамалди

Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан олган автосалон эгалари 8−9 йилгача қамалди. Улар харидорларни қабул қилишда GM Uzbekistan билан шартнома тузгани ва машиналарни 3 ойда автосалондан чиқариб беришини айтган.


дайжест

АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар «анча муваффақиятли» кечмоқда — «Росатом»

«Росатом» Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар «анча муваффақиятли» кечаётганини таъкидлади. Корпорация расмийси мутахассислар аллақачон АЭС қурилиши мумкин бўлган майдонни батафсил ўрганиб чиққани ва энг мақбул технологик ечимларни аниқлаганини айтди.


дайжест

Россияда терактдан кейин мигрантларга қарши чоралар ва Марказий Осиё билан виза режимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда

Марказий Осиёдан келган муҳожирлар Москва яқинидаги «Крокус»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда муҳожирларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олди.


дайжест

Тошкентда тиланчилик қилиб юрган аёлларнинг ёш фарзандлари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди

ИИББ Учтепа туманида 26 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган аёлни аниқланди. Уларнинг 13 нафар ёш фарзанди ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди. Аёлларнинг айримлари пул топиш учун ўзгаларнинг ёш фарзандини ижарага олгани аниқланди. Фуқароларга профилактик тушунтириш берилди.


дайжест

Нима учун ёшларнинг саратонга чалиниши кўпайди? — Nature

Дунё бўйлаб ёшлар саратонга чалиниш эҳтимоли кўпаймоқда ва 2030 йилга келиб эрта онкология ҳолатлари яна 30 фоизга ошиши кутилмоқда. Олимлар бу тенденцияни ҳали тушунтириб бера олмайди ва энг эҳтимолий омиллар — семириш ва саратон касаллигининг эрта скрининги тўлиқ тасвирни очиб беролмайди.


дайжест

1 июлдан мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари олдида махсус камералар ўрнатиш бошланади

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тўрт ва ундан юқори тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари, мактаблар яқини ва бошқа жойларда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камераларни ўрнатиш бошланади. Ҳукумат автоматлаштирилган тизимларни ўрнатиш тартиби ва талабларини тасдиқлади.


дайжест

Тошкентда ўғлини бошқа бола билан уришишга мажбурлаб, ўзи ҳам калтаклашга ёрдам берган ота 10 суткага қамалди

Учтепа туманида тенгдоши билан уришаётган ўғлини жанжални давом эттиришга мажбурлаган ота 10 суткага қамалди. Шунингдек, у 3,4 млн сўм жаримага ҳам тортилди. Аввалроқ ҳолатни туман ҳокими шахсий назоратига олганди.


дайжест

Андижонда 8 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриш режа қилинмоқда

Андижон шаҳрида қиймати 8 млрд 215 млн сўм бўлган ерости ўтиш йўли қурилиши режа қилинмоқда. Айни пайтда Хўжаобод туманида ҳам 4,9 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриляпти.


дайжест

Ўзбекистон йил бошидан бери 166,7 млн долларга газ импорт қилди, Хитойга 57,3 млн долларлик газ сотди

2024 йилнинг илк икки ойида Ўзбекистонга газ импорти 166,7 млн долларни ташкил қилди. Бу даврда мамлакат 26,7 млн долларлик газ экспорт қилган бўлса-да, Хитой Ўзбекистондан 57,3 млн долларлик газ импорт қилганини билдирди, бу Ўзбекистон томони берган рақамлардан икки баравар кўпдир.


дайжест

Қашқадарёда 16 ёшли қиз отаси томонидан турли зўравонликларга учради

Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли қиз болалар омбудсманига онасининг вафотидан кейин ўзи ва синглисига отасининг қилган зўравонликлари ҳақида айтди. Ўсмирлар бир неча бор уйдан ҳам қочиб кетган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда, вазият болалар омбудсмани назоратида.


дайжест

160 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмади, уларнинг 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган — Миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.


дайжест

Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги очиқ тендер ўтказилишини маълум қилди.


дайжест

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

2020 йилдан буён Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Маниш Прабхат мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади.


дайжест

Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб ташлангани аниқланди

Учта ҳудудда археологик ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Хусусан, V-VII асрларга оид Каттатепа ёдгорлиги молхона қуриш учун бузилган, Бадахшонтепа объекти экин майдонига айлантирилган ва Толмозортепа техника ёрдамида текислаб юборилган.


дайжест

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.


дайжест

Италияда «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазмаси ўтказилади

Италияда 16−17 апрель кунлари «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазма лойиҳасининг очилиши ўтказилади. Кўргазма икки бўлим — Венецияда «Шакл ва рамз» ҳамда Флоренцияда «Нур ва ранг» номи билан бўлиб ўтади. Уларда ХХ аср биринчи ярмига оид 172 тадан ортиқ рангтасвир асарлари тақдим қилинади.


дайжест

6 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

28 мартдан 2 апрелгача Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, 27−31 мартда тоғолди ва тоғли жойларда сел-сув тошқини ҳам юзага келиши мумкин.


дайжест

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

Тошкентда автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг интеллектуал тизими жорий этилади.


дайжест

Президент АҚШ делегатлари билан ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШ сенатори Стивен Дэйнс ва Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари — таълим, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноатини муҳокама қилди.


дайжест

29 мартда Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлади

29 март, жума куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Президентнинг февраль ойидаги фармонида шу куни раҳбарлар ва бошқа давлат хизматчилари ишга жамоат транспортида етиб келиши белгилаб қўйилган эди.


дайжест

Ўзбекистон февралда 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.