Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари сифатида ишлаб келган Маниш Прабхат дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда 26 март куни элчи билан учрашган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

маниш прабхат, элчи, ҳиндистон

«Биз элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз», — дейилади хабарда.

Маниш Прабхат бу лавозимда 2020 йил октябрь ойидан бери фаолият юритиб келаётганди.