28 мартдан 2 апрелгача ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари кутилаётгани сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Хавф юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Аввалроқ Ўзгидромет 27−28 март кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкинлиги, 27 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигини маълум қилганди.
27−31 мартда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари ҳам юзага келиши мумкин.