дайжест

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россияда бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Табрикда сайловчиларнинг юқори фаоллиги «Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин намойиши» экани айтилади.


дайжест

Янги Тошкент нима учун қурилмоқда?

Янги Тошкентни қуриш зарурати ва мақсадга мувофиқлиги бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ўзи янги шаҳарлар нима мақсадда қурилади ва нима учун ҳудудларни бу тарзда ривожлантиришнинг ёмон жойи йўқ — таҳлилчи Денис Соколовнинг «Кўчмас мулк тили» туркумидаги навбатдаги мақоласи шу ҳақда.


дайжест

Самарқандда болани унинг васийси кишанлаб қўйган — болалар омбудсмани

Самарқандда кишанланган бола ҳарбий спорт мактабида ўқиган. «Хулқи оғирлиги» учун уни вояга етмаганлар марказига юбормоқчи бўлишган. «Болага нисбатан бундай ғайриинсоний чора кўрилишига йўл қўйиб бўлмайди», — деди болалар омбудсмани. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам ҳолатни назоратга олди.


дайжест

Наврўз байрамида ёғингарчилик ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво жуда илиқ бўлади. Кейинроқ нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 20−21 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. 21−22 март кунлари ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.


дайжест

Бухорода ичида ўқувчилари бўлган автобус ҳалокатга учради, бир ўқувчи вафот этди

Когон туманида ичида ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда бир ўқувчи вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди, яна 25 киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ўқувчилар автобусда театрга олиб кетилаётган бўлган.


дайжест

Humo Air мижозларга чипта пулини вақтида қайтармай, қонунни бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Humo Air 2024 йилда 284 та авиарейсни бекор қилгани ва йўловчилар чипта пулини қайтариб ололмаётганини билдирди. Оқибатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бузилган. Компания пулни қайтариш бўйича аризалар кўплиги, аммо барчаси ҳам тўғри ва тўлиқ эмаслигини айтмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 20−22 март кунлари сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 20−22 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Кутилаётган кучли ёмғир сувлари тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дея эслатди агентлик.


дайжест

Бухорода ИИБнинг икки ходими гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумонланмоқда

ИИВ Бухоро вилояти ИИБнинг икки нафар ходими наркотик моддалар савдосида иштирок этганликда гумонланиб, қўлга олинганини маълум қилди. Улардан биринчиси Бухоро шаҳри ИИБ жиноят қидирув бўлинмасида, иккинчиси вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармасининг гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимида ишлаган.


дайжест

«Ўзбекнефтгаз» газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб млн доллар сармоя қиляпти, бироқ қазиб олиш ҳажми пасаймоқда

«Ўзбекнефтгаз» 2024 йил охиригача 29,3 млрд метр куб газ қазиб олиш учун газ қудуқларини бурғилашга 320 млн доллардан ортиқ, уларни таъмирлашга 45 млн доллар сарфлаш ва 79,6 млн долларлик геологик қидирув ишларини олиб боришни режалаштирмоқда. Бу ҳажм аввалги прогнозлардан 4,8 млрд куб метрга кам.


дайжест

Россияда президент сайлови қандай ўтди?

Россияда 3 кунлик президент сайлови якунланди. Владимир Путин унда бешинчи бор ғалаба қозонмоқда. Овоз беришнинг илк кунларида сайлов участкаларида вандализм ҳолатлари қайд этилган бўлса, охирги куни Россия ва хорижда «Путинга қарши пешин» акцияси бўлиб ўтди. «Газета.uz»да сайловнинг қисқача шарҳи.


дайжест

Бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳасида қандай ўзгаришлар назарда тутилмоқда?

Ўзбекистонда бюджет жараёни ва ички аудитни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда. Лойиҳа, жумладан, Молия вазирлиги давлат бюджети ижроси бўйича Қонунчилик палатасига ҳар чоракда эмас, ҳар ярим йилда ахборот беришини назарда тутади. Асосий маълумотлар.


дайжест

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов энергия ресурсларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири сифатида Туркманистон уларни қардош мамлакатларга етказиб беришга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр эканини таъкидлади.


дайжест

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳарбий вертолёти уриб туширилганини рад этди

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида уриб туширилган афғон ҳарбий вертолёти ҳақидаги хабарни рад этди. «Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас», — дейилади вазирлик хабарида.


дайжест

Газ қувурларининг бир қисмини бошқариш хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш ва паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий бизнесни жалб қилиш режалаштирилмоқда.


дайжест

«Экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак» — президент

Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказиш режалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини тўғри қадоқлаш, экспортга етказиб беришда кластер тизимини яратиш муҳимлигини таъкидлади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Фото: Самарқандлик чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги илк чақирилувчилари муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойларига йўл олди. Барча ҳудудлардаги йиғиш пунктларида тантанали кузатув маросимлари бошланди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин самарқандлик чақирилувчилар ва улар орасидаги ўз укасини армияга кузатди.


дайжест

Тошкент — рекламалар шаҳри

Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.