Тошкент — рекламалар шаҳри
Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.
Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.
Тошкент супермаркет каталогига, шилқим рекламага тўла қароқчи сайтга, қуроқ кўрпага ўхшайди. Бинолардаги реклама қопламалари архитектурани таъмирлашда қилинган тежамкорликни эҳтиёткорлик билан яширади. Кўзни қамаштирувчи LED-мониторлар шаҳар кўчаларини ёритишга пул тикмаслик истагига ниқоб вазифасини бажаради. Дўконларнинг ёрқин пешлавҳалари қоронғи тротуарларда одамлар жонига оро киради. Ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги ва шаҳарнинг бир маромда ёритилмаганидан одамларнинг бошида мабодо оғриқ турса, улар тажовузкор ва хавфли маҳлуққа айланиб қолган пойтахтдан паноҳ излаб ўзини тўрт девор ичига уради.
Реклама босқини, афишалар, пешлавҳалар, улкан телевизорларнинг зарари ҳақида Никита Макаренко ва Азамат Шамузафаров каби муаллифларимиз бир неча бор ёзди. 2023 йили бу муаммони ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (РРД) сафарбар этилди.

РРДнинг «Ташқи реклама» лойиҳа офиси бошлиғи ўринбосари Лазизбек Тошқуловнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, 2024 йилнинг январь ойи ҳолати бўйича пойтахтда 14 мингдан ортиқ реклама объектлари ўрнатилган. Лойиҳа офиси уларнинг қонуний йўл билан ўрнатилган-ўрнатилмаганини текширмоқда.
«Март ойидан ноқонуний объектларни бузишга киришамиз. Реклама объектларининг аввал берилган паспортларини янгисига алмаштиришга ёрдам берамиз. Қурилмалари талабга жавоб бермаса, тадбиркорларда камчиликларни тузатиш ва қайта ариза бериш имкони бўлади. Агар реклама объекти имкони бор барча қоидабузарликлар билан ўрнатилган бўлса, у ҳолда демонтаж учун рухсатнома олиш жараёнини бошлаймиз», — дея тушунтиради Лазизбек Тошқулов.

Лойиҳа офиси реклама дизайн-кодини — реклама объектларини безатиш ва ўрнатиш бўйича талаблар тўпламини ҳам ишлаб чиққан. Ундан кўзланган мақсад — визуал шовқинни камайтириш. Ҳужжат ҳозирда шаҳар кенгашида муҳокамадан ўтмоқда.

Маъмурий жараёнлар чўзилаётган бир вақтда, шаҳар рекламага ем бўлишда давом этмоқда. «Газета.uz» мухбири Дилявер Аблякимов Тошкент кўчаларини айланиб, пойтахт қандай қилиб транспарантлар, кўзни олувчи LED-мониторлар ва ҳар тарафни тўлдирган тўрт оёқли штендерларга бой берилганини тасвирларга муҳрлади.
«Реклама умуман бўлмаслиги керак бўлган жойлар ҳам бор. Масалан, метрополитенимизда реклама кўп ҳолларда навигациянинг ўрнини эгаллаб олган. Эшикларда, метрога кириш жойларида, вестибюлларда, эскалатор устида аслида йўловчилар бу ердан қаерга бориши мумкинлиги ҳақида ахборот берувчи белгилар бўлиши лозим», — деб ҳисоблайди шаҳарни режалаштириш бўйича мутахассис Бобур Сирожев.
реклама
реклама
«Тошкентдаги ташқи рекламанинг жорий аҳволи — ачинарли, — дея қайд этди Zen.Light ёруғлик дизайни бюроси мутахассиси Олег Сметанко. — Улкан ҳажмдаги йирик габаритли тажовузкор реклама ва LED-экранли устунлар визуал тартибсизлик ва кўриш ноқулайлигини келтириб чиқаради. Бу инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолатига салбий таъсмир қилади. Мақсадга мувофиқ манзарага фақат тақиқ ва чекловлар йўли билан эмас, балки кейинчалик шаҳар муҳитига қўшилиб кетадиган ранг, контраст ва контент мазмунини тартибга солишни назарда тутувчи „бадиий гигиена" тамойили нуқтаи назаридан ҳам ёндашмоқ лозим».
Суратлар муаллифи: Дилявер Аблякимов.

Матн ва график материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан бу ерда танишиш мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг