Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 20−22 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати.
Қайд этилишича, 20−22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, 20−21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дея эслатди агентлик.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25−28 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.