Ўзбекистондаги биринчи лоукостер Humo Air авиакомпанияси харидорларга келтирган ноқулайликлари сабабли «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни бузгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, расмий муносабат қўмитанинг Telegram каналидан ўчирилди.

humo air, авиакомпания, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Қўмитанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, хабар техник сабабларга кўра, қайта саҳифага жойлаштирилди.

Humo Air халқаро йўналишларда рейсларни йўлга қўйишни режалаштираётгани сабабли 10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни вақтинча тўхтатди. Авиакомпания ўзида мавжуд Болгариянинг 2 та «Fly2Sky» компанияси билан ижарага олинган самолётларни унга қайтариб берди. Ташкилот мижозларга олдиндан брон қилинган чипта пулларини 30 кун ичида қайтаришини айтгач, фойдаланувчиларнинг танқидига учради.

Бундан ташқари, авиакомпания пулларни қайтариш учун мижозлар ариза билан мурожаат қилиши кераклигини айтган.

humo air, авиакомпания, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

humo air, авиакомпания, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

humo air, авиакомпания, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

humo air, авиакомпания, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ушбу ҳолат Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатан ҳам, HUMO AIR МЧЖ томонидан 2024 йилда 284 та авиарейс бекор қилингани ва авиачипта харид қилган йўловчилар пулларини қайтариб ололмаётгани маълум бўлди.

Бу билан авиакомпания «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилгани аниқланди, дейилади қўмита ахборотида.

  • 19-модда Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари ҳақида;
  • 21-модда Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги ҳақида.

Ҳужжатга кўра, ижрочи хизмат кўрсатиш қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт. Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши оқибатида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.

Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида Humo Air`га бугунги кунгача 3000 нафар истеъмолчилардан мурожаат келиб тушган. Улардан 2000 нафар йўловчининг мурожаати қаноатлантирилди ва авиачипта учун тўлаган 1 млрд 500 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди.

Шунингдек, 6 нафар истеъмолчининг талабига кўра, авиакомпания ўз ҳисобидан бошқа авиакомпаниядан 7 млн 498 минг 758 сўмга чипталарни харид қилиб топширди. Парвози амалга ошмаган қолган йўловчиларга ҳам пулни қайтариш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Рақобат қўмитаси фойдаланилмаган авиачипталар учун истеъмолчиларга тўлақонли тўловларни қайтариш бўйича назорат ўрнатилганлигини маълум қилади.Авиакомпания Instagram`даги саҳифасида пулларни қайтариш бўйича кўплаб аризаларни қабул қилаётганини, лекин тўловни қайтариш учун фойдаланувчилар юборган зарур маълумотларнинг ҳаммаси хам тўғри ва тўлиқ эмаслиги ҳақида ёзган.

«Аксарият аризалар қайта-қайта топширилган, улардан баъзилари аллақачон амалга оширилган рейслар учун, сотиб олинган чипта нархидан ошиб кетадиган миқдорлар ҳам кўрсатилган ва айримларида керакли маълумотлар мавжуд эмас. Масалан, куни кеча кўриб чиқилган 477 та мурожаатдан атиги 97 таси текширилди ва қайтарилади, қолганлари нотўғри ёки ёлғон маълумотлар туфайли рад этилди», — дейилади Humo Air изоҳида.

Компания йўловчилар пулларини қайтарма тўлов тизимига юбораётганини эълон қилиб боряпти. Маблағлар карталарга 5 кун (UzCard) ва 7 кун (HUMO) ичида, одатда ундан ҳам тезроқ қайтиши кутилмоқда (бу банклар фаолиятига боғлиқ).

Шунингдек, шахсий ҳисобига тўловни қайтаришни танлаган ва маблағни ечиб олишни талаб қилмайдиган мижозларимиз учун апрель ойида рейслар қайта тикланганидан сўнг ўринларни банд қилиш ва қўшимча юклар хизматларини тақдим этамиз, дейилади хабарда.