Ўзбекистонда 1 мартдан эътиборан чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойларига жўнатиш ишлари бошланди. Барча ҳудудлардаги мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги йиғиш пунктларида тантанали кузатув маросимлари уюштирилди.

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

Янги чақирилувчиларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафига қўшилди. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилишларича, чақирилувчиларнинг қўшинлар бўйича бундай сараланиши миллий армиянинг устувор вазифалари билан боғлиқ. Ушбу вазифаларнинг энг асосийси — мамлакат чегаралари ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдир.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар хизматни Ўзбекистон Қуролли Кучларининг бошқа бўлинмалари, хусусан, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари сафида ҳам ўташи мумкин.

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

Самарқандда илк чақирилувчиларни кузатиш 5 март куни бўлиб ўтди. Вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг йиғиш пунктига одамлар оилалари билан бирга келди. Ҳаяжондаги ота-оналар ҳарбий либосдаги фарзандларидан кўз узмас, тинимсиз суратга тушар, қучоқлашар, вояга етган фарзандидан ғурурланиб кўзга ёш оларди.

Чақирилувчиларни кузатиш маросимида «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳам қатнашди. У Самарқандга ўтган йили ҳарбий хизматга боришга қарор қилган укаси Ильяни қўллаб-қувватлаш учун ҳам борганди.

«Бу унинг танлови ва у Илья шунга аҳд қила олганидан хурсандман. Ҳозир ҳамма ҳам халқ олдидаги, ўзи яшаётган тупроқ олдидаги бурчини бажаришга етарлича аҳамият бера олаётгани йўқ. Укам бунинг нима эканини англаб, ҳаётининг бир йилини хизматга беришга тайёр», — дейди Евгений.

Илья Сорочин бувиси ва бобоси билан.Илья Сорочин бувиси ва бобоси билан.

Евгенийнинг ўзи ҳам, худди боболари ва отаси каби, муддатли ҳарбий хизматни (2015−2016 йилларда) ўтаган.

«Армияда уятли ё бирор ёмон нарса йўқ. Бу тартиб-интизом, тайм-менежментга ўргатадиган ҳақиқий ҳаёт мактаби — кун давомида ҳамма нарсага улгуриш учун вақтни тўғри тақсимлашни билиш керак эди. Хизмат давомида ҳар қандай муаммонинг, у қанчалик мураккаб бўлмасин, ечими борлигини тушуниб етасан. Хизмат давомида ҳаётингда пайдо бўладиган одамлар — хизматнинг энг катта афзаллиги. Сен улар билан бирга бир казармада яшайсан, бирга овқатланасан, улар аслида қандай эканини ростмана кўриб, биласан. Мен армиядаги дўстларим билан жуда фахрланаман, улар билан ҳали ҳам дўстман ва исталган масала юзасидан уларга мурожаат қилишим мумкин», — дейди Евгений Сорочин.

Ильянинг ота-онаси анча хотиржам. Фарзандлари исталган жамоа билан чиқишиб, келишиб кета олишига ишончлари комил. Фақат масофа масаласи бироз хавотирга соляпти, холос: кичик Сорочин хизматни Нукусда ўтайди.

«У ҳеч қачон уйдан бунча узоқда бўлмаган. Умид қиламанки, у уддалайди ва ҳалол, муносиб хизмат қилади», — дейди чақирилувчининг отаси Алексей Сорочин.

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматга чақириқ апрель ойида ҳам давом этади. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тўлов амалга ошириш талаб этилмайди.

Ўзбекистон фуқаролари фақат мамлакат ҳудудида хизмат қилади. Янги чақирилувчилар бешта — Шимоли-Ғарбий, Жануби-Ғарбий, Марказий, Шарқий ва Тошкент ҳарбий округлари ўртасида тақсимланади. Бунда амал қилинадиган асосий тамойил — экстерриториаллик, яъни йигитлар рўйхатга олинган ҳарбий округидан ташқарида (бошқа ҳарбий округда) хизмат қилади.

«Чақирилувчилар олдиндан белгиланган тартиб асосида хизмат жойларига йўл олади. Хизматни ўташ жойига етиб келингач, ҳарбий қисм қўмондонлиги чақирилувчиларнинг ота-оналарига ҳарбий қасамёд санаси ва ўтказиладигаг жойини маълум қилади», — дея маълум қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

Маълум бир лавозимга тайинланганидан сўнг, муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари пул кўринишидаги таъминотдан фойдаланишлари мумкин.

Чақириқ билан бир вақтда ҳарбий қисмларда белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларни Қуролли Кучлар захирасига бўшатиш тадбирлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Самарқанддаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни кузатиш маросимидан фоторепортаж

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)

Илья Сорочин (энг ўнгда).Илья Сорочин (энг ўнгда).

армияга чақириқ, муддатли ҳарбий хизмат, чақирилувчилар (самарқанд)