дайжест

1 мартдан нималар ўзгаради?

Аҳолини ҳаво ифлосланишидан хабардор қилиш бошланади, чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкин бўлади, ёшлар раҳбарларга бириктирилади, «Қизлар академияси» ишга тушади, ногиронлиги борларга Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имкони яратилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?


дайжест

Собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги ёнғиндан мебель цехининг 5 ишчиси қутқарилди

Тошкент шаҳри собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги мебель цехида кучли ёнғин содир бўлди. У беш соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Беш киши қутқарилди, ҳалок бўлганлар йўқ.


дайжест

Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз киришлари мумкин? (Рўйхат)

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари визасиз киришлари мумкин бўлган 31 давлат рўйхатини эълон қилди. Бундан ташқари кириб келганда виза олиш керак бўлган ва электрон виза олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхати ҳам келтириб ўтилди.


дайжест

Россия 1 мартдан яна бензин экспортини тақиқлайди, лекин чеклов Ўзбекистонга тааллуқли эмас

Россияда 1 мартдан талабнинг мавсумий ортиши фонида бензин экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Чекловлар Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатларига таъсир қилмайди.


дайжест

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этди, аёл эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.


дайжест

ДХХ: Гулистон тумани собиқ ҳокими 300 минг долларга ер сотиш билан боғлиқ ишга алоқадор бўлгани аниқланди

Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида ҳокимият захирасидаги ерни бошқа бир шахсга ноқонуний олиб беришга уринган икки киши 300 минг доллар талаб қилиб, шундан 50 минг долларини олганда ушланди. ДХХга кўра, жиноий ишга 2018−2021 йилларда Гулистон туманини бошқарган Шавкат Ғафуров ҳам алоқадор бўлган.


дайжест

ЕИ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясини санкциялар рўйхатига киритди

Ўзбекистонда электрон ва телекоммуникацион ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Mvizion компанияси Европа Иттифоқи санкцияларига киритилди. Ўтган йил охирида компанияга АҚШ ва Буюк Британия расмийлари томонидан ҳам чекловлар қўлланганди.


дайжест

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар орқали ЕИнинг санкцияланган товарларини олишда давом этмоқда — Bloomberg

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқидан Россияга 450 млн евролик юқори устуворликка эга товарлар етиб борган. Товарларнинг чорак қисми тўғридан-тўғри ЕИдан, қолгани эса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, БАА каби давлатлар орқали Россияга етиб борган, деб ёзмоқда Bloomberg.


дайжест

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бунда жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 767 млрд сўмни ташкил этса, 186 млрд сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.


дайжест

Болаларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва буллинг ҳам зўравонлик дея белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва буллинг қўшишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда.


дайжест

227−1-модда кучга киргандан буён тадбиркорларга жами 694 млрд сўм жарима қўлланган

Давлат солиқ қўмитаси 227−1-модда кучга кирганидан буён 1500 дан ортиқ тадбиркорга нисбатан 694 млрд сўм жарима қўлланганини маълум қилди. Шундан 39 млрд сўми ундирилган. Эндиликда ушбу жарималарнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.


дайжест

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича берган аризасини ратификация қилди. Мамлакат Швециянинг ҳарбий блокка қўшилиши учун розилиги керак бўлган энг сўнгги давлат эди. Расмий жараёнлар якунлангач, Швеция НАТОнинг 32-аъзосига айланади.


дайжест

Бизнесга Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича қўлланган жарималарнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддасида назарда тутилган фискал ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини 50 бараварга — айланманинг 100 фоизидан 2 фоизигача камайтиришни тасдиқлади. Шунингдек, бизнесга бу модда қўлланилиши натижасида юзага келган қарзларнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.


дайжест

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон олдидаги 9,2 млн евро қарзи бўйича изоҳ берди

«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.


дайжест

Қашқадарёдаги калий заводи сизот сувларни сойга оқизгани аниқланди

Деҳқонобод туманидаги калий заводи сизот сувларни сойга оқизгани маълум бўлди. Экология вазирлиги заводга нисбатан 363 млн сўм компенсация тўлови белгилади ва 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берди.


дайжест

АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT кунлари» халқаро тадбирлари ўтказилади

2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT кунлари» халқаро тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.


дайжест

15 ёшли бола онаси тазйиқ ўтказиб келаётгани юзасидан болалар омбудсманига шикоят қилди, унинг васийлиги бувисига ўтказилди

Бухорода 15 ёшли бола онаси унга доимий тазйиқ ўтказиб келиши, отаси эса алимент тўламагани сабаб озодликдан маҳрум қилинганини айтиб, болалар омбудсманидан ўзи ва синглисини онаси қарамоғига бермаслик бўйича амалий ёрдам сўради. Ҳолат ўрганилгач, болаларга бувиси васий этиб белгиланди.


дайжест

Антарктидада илк бор парранда гриппи аниқланди

Антарктида материгида H5N1 парранда гриппи хавфли штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди. Олимлар касаллик энди пингвинларнинг йирик колониялари орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирда.


дайжест

Тошкентда 665 гектар майдонда «Янги авлод» саноат зонаси ташкил этилади

Президент Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 664,5 гектар майдонда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлади. Унинг бошқалардан фарқи шундаки, эгаллаб турган майдонидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун маҳсулот ишлаб чиқаришда алоҳида шартлар белгиланади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ташқи кўринишига талаблар қандай ва уларни бажармаса нима бўлади?

Мунавварқори айтганди: «Оврупо осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, овруполиклар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва калта кийим жанжаллари». Аср ўтса ҳамки, Ўзбекистон ҳамон шу «жанжаллар» ичида. Ваҳоланки, ҳуқуқшуносларга кўра, Конституция бу «жанжал»ни аллақачон ҳал қилиб бўлган.