26 февраль куни президентнинг «Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [ПҚ-87-сонли] қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk);
  • маҳаллий бозор учун IT хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global).
  • 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.
  • Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан, 2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT кунлари» халқаро тадбирлари ўтказилади.