Ўзбекистон ҳукумати 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини ҳисоблаш тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Бу ҳақда тегишли ҳужжатга таяниб Spot хабар бермоқда.

Мезонлар уч тоифага бўлинган — умумий, балларни камайтирувчи ва қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар.

Тадбиркорлар рейтинг доирасида тоифаларга бўлинади: ААА (96−100 балл), АА (91−95) ва А (86−90) — юқори барқарорлик даражаси, BBB (76−85), BB (66−75) ва B (56−65) — ўртача, CCC (51−55), CC (36−50) ва C (26−35) — қониқарли, D (25 гача) — қуйи.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда шакллантирилади ва Савдо-саноат палатаси веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Умумий мезонлар

Дастлабки 10 та мезон ҳамма учун умумий асосда баҳоланади. Ушбу тоифадаги максимал балл — 100.


МезонБаллар
1Рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб компаниянинг фаолият муддати (ҳаракатсизлик даври ҳисобга олинмайди)Ҳар бир йил учун 2 балл (5 йил ва ундан юқориси учун — 10)
2Халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоботни ҳисобга олган ҳолда EBITDA (фоизлар, солиқлар ва амортизациядан олдинги даромадлар) бўйича рентабеллик даражаси25−50 фоиз — +2;
50−70 фоиз — +5;
70 фоиздан ортиқ — +10.
3Кўчмас мулк ёки ер участкалари, фойдаланилаётган ер участкалари (шу жумладан, узоқ муддатли ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари), шунингдек, мулк ёки ижара ҳуқуқи асосидаги кўчмас мулкнинг мавжудлигиижара учун — +7;
мулк ҳуқуқи учун — +10.

агар улар мавжуд бўлмаса ва тадбиркор кўрсатилган манзилда ишламаса — минус 5;
4Бир ходимнинг иш ҳақи жамғармасидаги улушининг тармоқдаги ўртача кўрсаткичга нисбати25 фоиздан кам — 2;
25−50 фоиз — 4;
50−75 фоиз — 6;
75−99 фоиз — 8;
100 фоиз ёки ундан кўп — 10.

Агар иш ҳақи энг кам иш ҳақидан паст бўлса (ЭКИҲ — 1,05 млн сўм), у ҳолда — минус 5;
5Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этиш (бир календар ой ичида барча ҳисоботлар)Ўз вақтида — 10;

Агар кечиктирилса ёки умуман тақдим этилмаса — 0.
6Ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаш (ҳар ойда)Ўз вақтида — 10;

Кечиктирилган ёки умуман тўланмаган бўлса — 0.
7Солиқларни тўлов ёки инкассо топшириқномаси асосида тўлаш10 (агар инкассо орқали бўлса, минус 5);
8Белгиланган муддатда етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни рўйхатдан ўтказиш (сўмнинг ЭҲФ айланмасига нисбати)25 фоиздан кам — 1;
25−50 фоиз — 2;
50−75 фоиз — 5;
75−99 фоиз — 7;
100 фоиз — 10;
9ЭҲФ доирасида сотиб олинган товарлар ёки хом ашёни сотиш; товар ва хом ашёни сотиб олиш ва сотиш нисбати
50−70 фоиз — 5;
70 фоиздан ортиқ — 10;

агар сотиб олинган товарлар ва хом ашёнинг 70 фоиздан ортиғи қолдиқда қолса, минус 5
10Солиқ органларининг аудитдан олдинги таҳлили давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишхатоларни ихтиёрий равишда бартараф этиш — 7;
камчиликлар йўқ — 10;

тузатилмаган ёки камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилмаган бўлса — минус 5

Балларни камайтирувчи мезонлар

Ҳуқуқий талабларнинг бузилиши, шунингдек, бошқа шубҳали ҳаракатлар қайд этилган тақдирда рейтинг туширилиши мумкин.


МезонБаллар
1Сўнгги 12 ой ичида компаниянинг иш жойини (почта манзилини) уч ёки ундан ортиқ марта ўзгартириш-5
2Сўнгги 12 ой ичида компания директорининг уч ёки ундан кўп марта ўзгариши-5
3Охирги 3 йил ичида компания директори ёки таъсисчисининг жиноий ҳукми ёки банкротлиги-5
4Аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритишбир ўзгартириш учун -1 балл (максимал 5)
5ҚҚС тўловчи сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш-10
6Солиқ қарзларини мол-мулк ҳисобидан ундириш (жарима тўланганидан кейин олиб ташланади)-5
7Солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликка тортишмаъмурий — 2;
жиноий — 5.
8МХИКдан нотўғри фойдаланиш (ойига камида 2 марта)-5
9Кредиторлик қарзларини ундириш бўйича суд жараёнлари (12 ой ичида икки ёки ундан кўп марта)-10

Қўшимча балл берувчи мезонлар

Рейтингни ижтимоий фаоллик орқали ҳам яхшилаш мумкин.


МезонБаллар
1Ходимлар орасида муҳтож шахсларнинг (ижтимоий ҳимоя ягона реестри, «темир», «аёллар», «ёшлар» дафтарларидаги), шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг улуши.10−20 фоиз — 5;
20 фоиздан ортиқ — 10;
2Энг кам иш ҳақидан юқори иш ҳақи оладиган ходимлар сонининг йиллик ўсиши (янги компаниялар учун динамика олдинги ойга нисбатан иккинчи ойдан бошлаб ҳисобланади)

1−10 фоиз — 2;

10−20 фоиз — 4;

20−30 фоиз — 6;

30−40 фоиз — 8;

40−50 фоиз — 10;

50 фоиздан ортиқ — 15;

3Тўланган ҚҚС миқдори тармоқдаги ўртача кўрсаткичдан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспортдан олинган даромад умумий даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса (ҚҚС тўловчилар учун — ойига БҲМнинг камида 10 баравари)10
4Айланмадан олинадиган солиқ тўланган миқдори тармоқдаги ўртача кўрсаткичдан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспорт даромади умумий даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса (ҚҚС тўловчилар учун — ойига БҲМнинг камида 10 баравари) (АОС тўловчилар учун ойига БҲМнинг камида 1 баравари)10

Эслатиб ўтамиз, рейтинги юқори бўлган тадбиркорларга имтиёзлар берилади. «ААА» рейтингига эга бўлган корхона солиқ текширувидан ўтказилмайди (жиноят ишлари бўйича текширувлар бундан мустасно). ҚҚС суммалари текширувларсиз бир кун ичида қайтарилади (ҳозирда 7 кундан 30 кунгача).

4 ва 5-солиқ тоифаларидаги ҳудудларда фаолият юритувчи «АА» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган тадбиркорлар бўлиб тўлашга сотиладиган давлат мулки ва ер участкаларини имтиёзли шартларда сотиб олишлари мумкин бўлади. Хусусан, давлат мулки ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси учун камида 15 фоиз бошланғич тўлов тўланса, қолган маблағ 5 йил (ҳозирда 3 йил) ичида тўланиши мумкин. Бунда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича йиллик фоизлар ҳисобланмайди.

Рейтинги «А» ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча тўланган солиқ суммалари (ҚҚСдан ташқари) уч кун ичида (ҳозирда 15 кун) қайтарилади. Бундан ташқари, товар ва хизматларни импорт қилиш ва сотишда тўланган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби қўлланади.

Ушбу рағбатлантириш чоралари давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган давлат корхоналари ва компанияларига татбиқ этилмайди.

Шавкат Мирзиёев 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда жорий этилаётган рейтинг «тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим» эканини таъкидлаганди. Шунингдек, у яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўлаётганини айтган.