31 январь куни Шавкат Мирзиёев айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича фармонга имзо чекди. Ҳужжат билан 1 февралдан бошлаб айрим нафақа миқдорлари оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Миқдори 621 минг сўм этиб белгиланган нафақалар:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
  • ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур сумма аввалроқ 608 минг сўм эди. Миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.