Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

Ўзбекистонда ҳафта боши бироз иссиқ — кундуз кунлари +35…+40 даража, жанубда +42…+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33…+38 даражагача пасайиши, асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Июнь ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция минимал даражага етди

Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси июнь ойида минимал даражага — 12,9 фоизга етди, бу расмий йиллик инфляциядан 3,9 фоизга юқори. Нархлар ўсиши тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шунингдек, турли даромадга эга аҳоли гуруҳлари ўртасида қандай қабул қилинаётгани ҳақида асосий маълумотлар.

Қашқадарёда тадбиркор Қизил китобга кирган 753 туп ўсимликка зарар етказди

Деҳқонобод туманида Қизил китобга киритилган 753 туп тожик каврагининг илдизи ковланиб, кесиб ташланди. Ўсимлик дунёсига жами 372 млн 735 минг сўм зарар етган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Нашида ортидан 3 йилга қамалган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧни 4 та медаль билан якунлади

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.

Тошкент аэропортида йўловчилар ва ходимларни ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди

Маст ҳолатда аэропорт ходимлари ва йўловчиларни ҳақорат қилган эркак Тошкент−Москва рейсида учмайдиган бўлди ва 10 суткага қамалди. Аниқланишича, у уч ҳафта олдин шу ҳолатда бўлгани учун беш кунга ҳибсга олинган бўлган.

Жиззахда икки футзалчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жиззахда икки ўзбекистонлик футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Ўзбекистон Грузиянинг Поти портида логистика маркази ташкил этишни режалаштирмоқда

Бу мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни АҚШ, Канада ва Японияга солиқ ва Грузиянинг ушбу давлатлар билан GSP+ дастуридан фойдаланган холда божхона божисиз ре-экспорт қилиш имконини беради.

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди

Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.

«Газета.uz»да эълон қилинган фоторепортаж:

«Эски» Ўзбекистон белгилари.

Биз «Янги Ўзбекистон» томон шиддат билан илдамлаб кетмоқдамиз. Бироқ бизни ҳамон «эски»сининг белгилари қуршаб турибди. Шиорлар, темир панжаралар, арчалар, валюта айирбошловчилар, «газондан юрманг белгилари» ва бошқалар — «Газета.uz» фоторепортажида.