Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Қизил китобга киритилган 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат тезкор рейд давомида аниқланган.

«Себатли» массиви ҳудудида тадбиркорлик субъекти 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказган. Ўсимликнинг илдиз қисмлари ковланиб, кесилган. Оқибатда ўсимлик дунёсига жами 372 млн 735 минг сўм зарар етказилган. Ҳозирда тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.

»дарахт

»дарахт

»дарахт