Ўзгидромет хизмати агентлиги 17−21 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Синоптикларнинг хабарига кўра, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди.

Ўтган дам олиш кунлари ҳарорат тартиби бўйича ёз фаслининг ўртаси учун нисбатан қулай бўлди. Кундузги ҳаво ҳарорати +34…+37 даража атрофида, ҳатто энг жанубий ҳудудлар бўйича ҳам 40 даражадан кўтарилмади.

Жорий ҳафтанинг боши бироз иссиқ — кундуз кунлари +35…+40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42…+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33…+38 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2−3 даражага пасаяди.

Ушбу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Респубикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек, 19−21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

17−18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19−20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 19−20 июлда 12−15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +37…+40 даража, сўнгра иш ҳафтасининг охиригача +36…+38 даража бўлади.