15 июль куни Тошкент−Москва HY-603 рейсида учмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортидаги жўнаш залида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Эркак маст ҳолда аэропорт йўловчилари ва ходимларини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузган. Тошкент аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси инспекторлари унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўҳърисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома расмийлаштирди. Шу куни Сергели туман суди фуқарони 10 суткага маъмурий қамоққа ҳукм қилди.

«Газета.uz»га маълум қилишларича, бошқармада, аввалроқ, 20 июнь куни шу фуқаро худди шу сабабга кўра рейсдан чиқариб юборилган. Кейин у беш кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.