22 февраль куни ижтимоий тармоқларда Россиядан Ўзбекистонга келаётан автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар тарқалди. Транспорт вазирлиги йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

Россиянинг Оренбург вилоятида Оренбург-Қозон трассасида йўловчи автобуси ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиши оқибатида ариққа ағдарилиб кетган. Салонда 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари — болалар. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

автобус авария, россия - қозоғистон

Ушбу автобус Қозоғистонда рўйхатга олинган бўлиб, буюртма асосида Кострома-Чимкент йўналиши бўйича кетаётган бўлган. Йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг бошқа автобусда ҳаракатланишни давом эттирган.