Subway тез овқатланиш ресторанлари тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади, дея хабар бермоқда Spot.uz.

Ресторан янги қурилаётган Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида жойлашади. Бу бўйича савдо марказида Саудиянинг Cenomi Retail компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Subway — франшиза тамойили асосида ишлайдиган тез овқатланиш ресторанлари тармоғи бўлиб, 2021 йил июнь ҳолатига кўра 37 мингдан ортиқ филиал очган.

Бренд сотадиган асосий маҳсулотлардан бири субмарин-сэндвичлари миижознинг кўз ўнгида тайёрланади. Тармоқнинг хусусиятларидан бири — мижоз ингредиентларни танлайди, ошпаз улардан сэндвич йиғади.

Шунингдек, Cenomi Retail компанияси вакиллари савдо марказида Cinnabon кафе-новвойхонаси учун жойни кўздан кечирди.