Ўзбекистонда январь ойида 18 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинди, бу 2022 йил декабрь ойига нисбатан 19,7 фоизга кўпдир. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтириб ўтилди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикасида (3 баравар), Наманган (78,3 фоиз) ва Сирдарё (68 фоиз) вилоятларида қайд этилди. 2022 йил январь ойига нисбатан уй-жой олди-сотди шартномларининг сони 2,7 фоизга ошди.

иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори

Кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари сонининг ўзгариши, 2018−2023 йиллар. Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлашнинг асосий воситаси имтиёзли ва субсидияланган ипотека кредитлари, шунингдек, давлат дастурларини рағбатлантиришга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг декабрь ойида эҳтиёжманд ёш оилалар учун «Менинг биринчи уйим» ипотека дастури мақбул шартлар асосида ишга туширилганини маълум қилган эди. Дастур ижроси Тошкент вилоятидан бошланади.

Марказий банк прогнозига кўра, ипотека кредитлашнинг юқори ставкалари 2023 йилда Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўсишининг асосий омили бўлади.

2022 йил якунларига кўра, банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитлари ҳажми 1,5 бараварга — 9,8 трлн сўмдан 14,4 трлн сўмга ошди. Шу билан бирга, бирламчи ва иккиламчи бозорларнинг ўсиши ҳам 1,5 баравар — 7,4 трлн сўмдан 10,8 трлн сўмга ва мос равишда 2,4 трлн сўмдан 3,6 трлн сўмга етди.

Тошкентда уй-жой ижараси нархларининг ўзгариши

Январь ойида пойтахтда ижаранинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва 2022 йил декабрь ойида 1,4 фоизга пасайган ҳолда 1 кв/метр учун 10,1 АҚШ долларини ташкил этди. Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур (15,7 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12,2 доллар) туманларида қайд этилди.

Ижаранинг нисбатан паст нархлари Учтепа (8 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (6 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи деярли 25 фоизга ошди. Ўтган йилнинг январь ойидан буён уй-жойларни ижарага бериш бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Шайхонтоҳур (56,7 фоиз), Сергели (29,9 фоиз) ва Чилонзор (25,8 фоиз) туманларида қайд этилган.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Ҳисоб-китобларга кўра, республикада январь ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв/метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил январь ойидан буён 20,2 фоизга ўсди.

Йил бошидан буён Навоий (29,3 фоиз) ва Фарғона (29 фоиз) вилоятларида ва Тошкент (28,3 фоиз) шаҳрида уй-жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда январь ойида нархларнинг ўсиши ойига 1,9 фоизни ташкил этди. Энг юқори ўсиш суръатлари Юнусобод — 2,9 фоиз, Олмазор — 2,8 фоиз ва Шайхонтоҳур туманларида — 2,7 фоиз қайд этилди. 2022 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 28,3 фоизга ошди.

иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори

Тошкент шаҳри ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жой нархларининг ўзгариши (1кв/метр. учун АҚШ долларида).