22 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия билан «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги [ПҚ-65-сонли] қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Унга мувофиқ, эндиликда 2 давлат имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилади, бу бўйича битим тасдиқланди. Мазкур битим 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси масъул бўлади. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.