«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисми чоршанба куни соат 22:40 лар атрофида қор кўчиши хавфи туфайли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Кечаси Ўзгидромет 16 февраль, тунги соат 1:30 дан бошлаб йўлнинг 228−253 км қисмида қор кўчиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

қамчиқ довони, қор кўчкиси

Фото: t.me/uzb_meteo.

Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов 1:40 лар атрофида йўлнинг 239 км қисмига қор кўчкилари тушганини маълум қилди. Тонгда эса кўчки 234 кмда ҳам қайд этилганини хабар қилди.

қамчиқ довони, қор кўчкиси

Фото: ФВВ.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, тунда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев довонга борган ва қор кўчкисидан огоҳлантириш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш ишларига бошчилик қилган.

қамчиқ довони, қор кўчкиси

Фото: ФВВ.

Фуқароларни манзилларига етказиш мақсадида Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийси йўналишида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.

қамчиқ довони, қор кўчкиси

Фото: ФВВ.

Хоҳловчилар учун эса довоннинг ўзида исиниш нуқталари ҳам ташкил этилди.