Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.

АҚШ энди ўзбек пахтасини мажбурий меҳнат маҳсули деб ҳисобламайди

АҚШ ўзбек пахтасини болалар ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бунинг натижасида АҚШга пахта экспорти учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда. Бироқ, мамлакатда ипак пилла етиштиришда ҳамон мажбурий меҳнат қўлланилади, дея хабар беради АҚШ меҳнат вазирлиги.

Тошкентга йил якунига қадар 190 та катта сиғимли автобуслар келтирилади

Тошкент шаҳрига 2022 йил охиригача 190 дона MAN русумли автобуслар олиб келинади. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилади ва кам сиғимли ISUZU ларнинг ўрнини эгаллайди.

Ўзбекистон ва БМТ Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Покистондаги кучли сув тошқини жабрланувчиларга вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бўлган самолёт Термиздан Карачига учди. Ёрдам Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юборилди.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади

укумат қарори билан 1 ноябрдан 1 июлгача никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Шунингдек, туғилганликни шифохона орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкентда, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

15 декабрдан Қозоғистон ва Ўзбекистон божхоналарида олдиндан ахборот алмашиш тизими ишга тушади

Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарлари учрашди. Унда божхона чегаралари орқали транзит тарзда ҳаракатланаётган товар ва транспор воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тизимини жорий йил 15 декабридан бошлаб ишга туширишга келишиб олинди.

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.

Сенат: Бир йилда гўдаклар ўлими 7214 тани ташкил этди

Сенат Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мажлисида 2021 йилда 7214 та гўдак вафот этгани маълум қилинди. Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш бўйича қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Хўжаликда оммавий равишда нобуд бўлган балиқлар Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилди

Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани айтилган видео эълон қилинди. Давлат экология қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Балиқлар Янгийўл туманидаги балиқчилик хўжалигида нобуд бўлгани ва Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилгани аниқланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ўзбекистон бош гематологи — онкогематологик касалликларни даволашдаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида

Ҳар йили 2500 га яқин ўзбекистонликларда онкогематологик касалликлар аниқланади. Даволашдаги баъзи ютуқларга қарамай, суяк илиги трансплантацияси йўлга қўйилмаган ва айрим дорилар билан терапия мавжуд эмас. Бош гематолог Элдор Исҳоқов беморларга ёрдам бериш, вазиятни яхшилаш йўллари ҳақида сўзлади.

Қўлланма: ЯИДХП орқали автомобилни бошқариш учун электрон ишончнома қандай расмийлаштирилади?

1 сентябрдан ЯИДХП орқали автомобилни бошқариш учун электрон шаклдаги ишончномаларни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. «Газета.uz» Payme билан ҳамкорликда смартфон ёрдамида буни қандай қилиш кераклиги ҳақида батафсил сўзлаб беради.