Reuters: Ўзбекистондаги лагерда яшаётган афғон учувчилари ватанга қайтишдан қўрқишмоқда

Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари ва бошқалар ватанга қайтишдан хавфсирамоқда, деб ёзмоқда Reuters. «Бизни қайтаришса, 100 фоиз аминманки, бизни ўлдиришади», — дея маълум қилди учувчилардан бири. Reuters лагер тасвирларини ҳам эълон қилиб, афғонлар Ўзбекистонга учиб келган самолёт ва вертолётлар моделлари ҳақида хабар берди.

Паралимпиада-2020. Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 16-ўринда якунлади

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди.

Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари 24 соат ишлай олади

Ҳукумат қарори билан пойтахтдаги истироҳат боғларига туну кун фаолият юритишига рухсат берилди. 2023 йилгача пойтахтнинг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 30 фоизга етказиш белгиланмоқда. 2022 йилдан синов тариқасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади.

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

Боёвут тумани ҳокими ўринбосари Саодат Мирзаева вафот этди

Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. У мазкур лавозимда 2020 йил 26 июндан бери ишлаб келаётган эди.

ИТБнинг Тошкентдаги йиғилишидан сўнг қиймати $330 млндан ортиқ шартномалар имзоланди

Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгаши йиғилишида умумий қиймати 280 млн доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.

Автосаноат монополияси ҳақидаги граффити тўлиқлигича бўяб ташланди (янгиланди)

Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди. Сурат тўлиқлигича бўяб ташланди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси бузилмаслигини маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу хабарларни «фейк» деб атаб, объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда замонавий бокс мактабига асос солинади.

Фото: Самарқанднинг машҳур ипак қоғози қандай тайёрланади?

Самарқанд яқинидаги «Мерос» қоғоз фабрикаси усталари қадимий усулдан фойдаланган ҳолда тут дарахтидан қоғоз ишлаб чиқаришади. Ёрқинлиги, юмшоқлиги ва ишлатилган хом ашё сабабли ушбу маҳсулотни ипак қоғоз дейишади. Ушбу қоғознинг тайёрланиш жараёни ҳақида Кира Карапетованинг фото-ҳикоясида.

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27,5 миллионга етди

1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27,5 миллионга, аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлик даражаси қарийб 79 фоизга етган.

Урганчда 3 нафар эркак канализацияга тушиб вафот этди

Хоразмнинг Урганч туманида 3 нафар эркак уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушиб, заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Вакцинадан кейинги ўлим ҳолати фақат 1 соат оралиғида кузатилиши мумкин — Севара Убайдуллаева

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмаганлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида анафилактик шок оқибатида кузатилиши мумкин.

Чилонзор метро йўналишида янги поездлар ишга туширилди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги поездларнинг учта ҳаракат таркиби ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда ҳаракатланади.

Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг маълум қилишича, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида 21,2 миллиондан ортиқ сайловчи мавжуд. Уларнинг қарийб 33 фоизини (6,9 миллион) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Грузиядаги элчиси бўлди.