Фото: Кира Карапетова
Ипак қоғоз қандай тайёрланади?
Самарқанд яқинидаги «Мерос» қоғоз фабрикаси усталари қадимий усулдан фойдаланган ҳолда тут дарахтидан қоғоз ишлаб чиқаришади. Ёрқинлиги, юмшоқлиги ва ишлатилган хом ашё сабабли ушбу маҳсулотни ипак қоғоз дейишади. Ушбу қоғознинг тайёрланиш жараёни ҳақида Кира Карапетованинг фото-ҳикоясида.
Самарқанд чеккасида мафтункор жой – Конигил қишлоғи бор. 2020 йилда у туристик қишлоқ мақомини олган. Эндиликда бу жойга экскурсиялар уюштирилмоқда. Сайёҳлар Сиёб дарёси бўйидаги обод қилинган ҳудуд бўйлаб сайр қилишади, маҳаллий ҳунармандларнинг устахоналарида маҳорат дарсларида қатнашишади ва шу ерда ишланган эсдалик совғаларини харид қилишади.
Конигилнинг асосий диққатга сазовор жойи – «Мерос» қоғоз фабрикаси ҳисобланади. Унинг усталари қадимий технология асосида машҳур Самарқанд ипак қоғозини ишлаб чиқарадилар.

Ҳунарманд Зариф Мухторов ҳар бир меҳмонни, ҳатто қоғоз устахонасига ёлғиз ташриф буюрган одамни ҳам меҳмоннавозлик билан қарши олади. У қоғоз ишлаб чиқариш ва уни тиклаш жараёнини ўрганиш учун кўплаб йилларини сарфлаган.
реклама
реклама
Устанинг айтишича, тут дарахтидан қоғоз тайёрлаш техникаси Самарқандда бундан бир ярим минг йил олдин бўлган. Маҳсулот жуда талабгир бўлган. Қоғоз оқ рангда, сифатли ва узоқ муддатга хизмат қилган. У намга чидамли бўлган: ҳўл бўлиб қолган қоғозларни тўғирлаш ва қуритиш мумкин эди. Зариф Мухторовнинг сўзларига кўра, кемирувчилар, ҳашаротлар ва бошқа зараркунандалар ипак қоғозни емаганлар, натижада ота-боболаримиз кўп асрлар олдин ушбу қоғозларда ёзиб қолдирган асарлар ҳозиргача илм улашиб келмоқда.

Уста Ёқуб Самарқанд қоғози қандай яратилишини кўрсатмоқда.
Сўнг қайнатилган толалар сув тегирмони ёрдамида ҳовончада майдаланади. Айтишларича, илгари Конигил қишлоғи ҳудудида 400 та тегирмон бўлган. Улар қоғоз ишлаб чиқаришда, шунингдек, донни майдалашда ишлатилган. Ҳозир бир нечта тегирмонлар қайта тикланган.
Қоғоз ишлаб чиқаришга қайтамиз. Тегирмон қайнатилган тут толаларини бўтқа ҳолига келтиради. Ҳосил бўлган масса тўртбурчак қолипларда намланади. Қолиплардан керакли – А5, А4, А3, А2 ўлчамларидаги варақлар чиқади.
реклама
реклама
Ушбу босқичда сувга табиий бўёқлар – анор, пиёз пўсти, ёнғоқ, ўсма ва бошқаларни қўшиб қоғозга ранг бериш мумкин.
Сўнгра варақлар босим остида ушлаб турилади. Улар стендда текисланиши ва қуриши керак. Ёзда ҳар бир варақ 4-5 соат, қишда эса икки кунгача қурийди.
Қуруқ қоғозда ипак чизиқларини кўриш мумкин – бу варақларни ташкил этувчи тут дарахтининг толалари ҳисобланади.
Бундай қоғозга ручка, сиёҳ, қалам билан ёзиш қулай. У ҳатто принтерда ниманидир чоп этиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Оппоқ офис қоғозидан фарқли ўлароқ, ипак қоғоз юмшоқроқ рангга эга ва матнга нисбатан камроқ контрастли бўлади – ўқиётган кишининг кўзлари камроқ чарчайди.
Табиий бўёқлар билан бўялган тайёр варақлар шундай кўринишга эга бўлади.
Устахонадаги дўконда тоза қоғозлар, ундан ясалган табрикномалар ва ҳатто кийимлар сотилади.

Қизиқарли маълумотга эгамисиз ва уни бутун дунё билан бўлишишни хоҳлайсизми?

Ҳикоянгизни info@gazeta.uz электрон манзилига юборинг


Матн ва фотосуратлар муаллифи – Кира Карапетова.

Матн ва график материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли.

«Газета.uz» ва бошқа учинчи шахсларга тегишли бўлган, www.gazeta.uz сайтида жойлаштирилган график ва бошқа материаллардан фойдаланиш тақиқланади.


«Газета.uz» сайти учун мақола ёзмоқчимисиз? Резюмеингизни job@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг