9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари, «1 млн дастурчи» лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.