5 сентябрь куни Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси ушбу Паралимпия ўйинларига 48 спортчи билан 55 та йўлланма қўлга киритган эди. Якунда эса Ўзбекистон жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Шундай қилиб Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида мусобақани 16-ўринда якунлади

Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида биринчи бўлди.

Маълумот учун, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ҳам 8 та олтин медаль билан 16-ўринни банд этган эди.

Ўзбекистон делегацияси Тошкентга бугун қайтиб келади.