Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари -- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ўлимга қон билан боғлиқ касаллик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Саодат Мирзаева Тошкентда гемaтология марказида даволанаётган бўлган.

Саодат Мирзаева 1969 йил 11 ноябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган.

У меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Саодат Мирзаева 2020 йил 26 июндан ҳозирги вақтгача Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.