«экопартия» тегли мақолалар


Экопартия ҳукумат ва бош прокурорга «Тошкент ИЭС»нинг атмосферага чиқараётган ташланмалари юзасидан депутат сўрови юборди
23 феврал 2024, 16:37

Экопартия ҳукумат ва бош прокурорга «Тошкент ИЭС»нинг атмосферага чиқараётган ташланмалари юзасидан депутат сўрови юборди

Прокуратура вакиллари, депутатлар ва экологлардан иборат ишчи гуруҳ «Тошкент ИЭС»га бориб, станция қувурларига фильтрлар ўрнатиш ва бошқаларни тавсия қилди. Экопартия Энергетика вазирлигини бу чораларни кўришга чақириб, ҳукумат ва Бош прокуратурага станция ташланмалари бўйича депутат сўрови юборди.

Экопартия дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномалар қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди
19 январ 2024, 16:21

Экопартия дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномалар қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди

Экологик партия аъзолари Экология вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди. 2022−2023 йилларда бошқарма 600 дан ортиқ дарахт кесишга рухсат берган.

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди
6 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди

Ботаника боғини Ўзбекистон ҳукуматининг истироҳат боғларини бошқариш тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ва унга миллий боғ мақоми берилиши керак, дея маълум қилди Экопартия. Аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирилган эди.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади
30 май 2023, 14:21

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзодини эълон қилди
11 май 2023, 18:36

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда
5 декабр 2021, 14:47

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда

Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳарчасида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб чиқилди. Ушбу ҳолат танқидлар остида қолиб кетганидан сўнг улар атрофи бетондан тозаланди, бироқ бу янги саволларни келтириб чиқарди. Дарахтлар тубини асфальтлаш ва бетонлаш амалиёти узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда ва охири тугамайдиганга ўхшайди. Экопартия биргина жарима билан муаммо ҳал бўлмаслигини маълум қилди. Дарахтлар кейинроқ қайта ўтқазилди.

«Қинғирликнинг ҳиди келяпти» — Экопартия раҳбари дарахтларнинг яширинча кесилиши ҳақида
23 сентябрь 2021, 13:48

«Қинғирликнинг ҳиди келяпти» — Экопартия раҳбари дарахтларнинг яширинча кесилиши ҳақида

Экопартия раҳбари ва президентликка номзод Нарзулло Обломуродов турли хил баҳоналар билан ва аҳолини огоҳлантирмасдан дарахтларнинг кесилаётганлигини танқид қилди. У дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишга чақирди. 17 сентябрь куни Сирдарёда «саломатлик йўлакчалари»ни қуриш учун 13 та дарахт қўпорилган эди.

«Биз келажак учун жавобгармиз» — Экопартия номзоди Нарзулла Обломуродов сайловолди дастурини эълон қилди
27 август 2021, 14:14 1

«Биз келажак учун жавобгармиз» — Экопартия номзоди Нарзулла Обломуродов сайловолди дастурини эълон қилди

Экопартия Нарзулла Обломуродовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқлади. Обломуродовнинг «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги сайловолди дастуридан яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Орол минтақасида вазиятни яхшилаш, суд органларига ишончни ошириш, соғлиқни сақлаш ҳамда Ўзбекистон атрофида хавфсизлик минтақасини яратиш йўналишлари ўрин олган. Партиянинг тўлиқ дастури.

Экопартия президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди
4 август 2021, 12:42

Экопартия президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Партия президентлик сайловларида илк бора иштирок этмоқда.

Пойтахтда дарахтларни суғориш бўйича акция ўтказилмоқда
3 август 2021, 09:51 1

Пойтахтда дарахтларни суғориш бўйича акция ўтказилмоқда

Пойтахтда 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда.

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди
1 феврал 2021, 11:49 1

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди

Экология партиясининг янги раиси этиб Нарзулло Обломурадов сайланди. У бундан аввал Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди
20 ноябр 2020, 14:11

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг