Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Шаробиддинович Тожибоев сайланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори сифатида фаолият юритган.

Экопартиянинг собиқ раҳбари Борий Алиханов, «Адолат» партиясининг собиқ раҳбари Нариман Умаров билан биргаликда октябрь ойида президент фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланган эди.