Президентлик сайловларида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда партия матбуот хизмати.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Экологик партияси президентлик сайловларида илк бора иштирок этмоқда.

Партиянинг сайловолди платформасидаги қуйидаги асосий йўналишлар маълум қилинди дея хабар бермоқда Kun.uz.

Унга кўра:

  • экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлар яратиш;
  • иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;
  • давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
  • соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;
  • ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Ўзбекистонда президент сайловлари куни 24 октябрга белгиланган. Сайлов кампаниясига 23 июлда старт берилди.