«open budget» тегли мақолалар


Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди
16 сентябрь 2023, 12:58

Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.

Фуқаролар Open Budget лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирилди
31 август 2023, 12:13

Фуқаролар Open Budget лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатлари ҳақида Open Budget порталида хабар беришга чақирди. Ушбу қоидабузарлик учун 16,5 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача жарима назарда тутилган.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди
27 август 2023, 13:39

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз амалга оширилган ёки якунланмаган — «Юксалиш»
10 август 2023, 17:24

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз амалга оширилган ёки якунланмаган — «Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли бюджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади
8 август 2023, 11:20

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.

Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди
17 апрель 2023, 11:39

Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.

Open budget учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади
11 апрель 2023, 09:49

Open budget учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президент қарори билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси учун раҳбарларнинг мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бундай ҳолат мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади. Лойиҳа доирасида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизми танқидий кўриб чиқилади.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг ғолиблари эълон қилинди
7 апрель 2023, 12:45

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Жами 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,6 трлн сўмга яқин маблағлар йўналтирилади. Ҳудудларда одатдагидек одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.

Навоийда ўқитувчиларни Open budget`га овоз тўплашга мажбурлаган мактаб директори жазоланди
6 апрель 2023, 10:01

Навоийда ўқитувчиларни Open budget`га овоз тўплашга мажбурлаган мактаб директори жазоланди

Навбаҳор туманидаги 9-мактаб директори ўқитувчиларни Open budget`га 100 тадан овоз йиғишга мажбурлагани айтилган овозли хабар тарқалди. Унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиб, хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

«Ташаббусли бюджет»га овоз беришга ўқитувчилар жалб қилингани ўрганилмоқда — Сенат
1 апрель 2023, 11:43

«Ташаббусли бюджет»га овоз беришга ўқитувчилар жалб қилингани ўрганилмоқда — Сенат

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси айрим соҳа вакиллари, жумладан, ўқитувчилар «Ташаббусли бюджет»га овоз беришга мажбурланаётганини ўрганмоқда. Халқ таълими вазири ҳам педагоглар жараёнга жалб этилмаслигини маълум қилган. Шундай ишлар ортидан Оққўрғонда мактаб директори ишдан бўшатилган.

Ўқувчилари Open budget учун SIM-карта олишга пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди
29 март 2023, 20:40

Ўқувчилари Open budget учун SIM-карта олишга пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ўқувчилари «Очиқ бюджет» лойиҳасида овоз тўплашга SIM-карта сотиб олиш учун пул йиғишга жалб қилинган мактаб директори ишдан бўшатилди. Вилоят ҳокими ҳақиқатан ҳам эҳтиёж бўлса, мактабни маҳаллий бюджет ҳисобидан жиҳозлаш бўйича топшириқ берди.

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда
29 март 2023, 15:11

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда

Тармоқларда Оққўрғон туманида ўқувчиларнинг Open budget лойиҳасига овоз кўпайтириш мақсадида зарур бўлган сим-карталарни сотиб олиш учун мактабга пул олиб бораётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат ўрганилаётганини билдириб, бундай ҳаракатни қоралади.

«100 та овоз учун 100 доллар». Open budget`чилар нималарни таклиф қилишмоқда? Видео
28 март 2023, 23:46

«100 та овоз учун 100 доллар». Open budget`чилар нималарни таклиф қилишмоқда? Видео

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг овоз бериш жараёни қизғин кечмоқда. Яшаш ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш учун лойиҳа таклиф этган аҳоли кўпроқ овоз йиғишга ҳаракат қилмоқда ва турли усуллардан фойдаланмоқда. «Газета.uz» мазкур жараён иштирокчиларига микрофон тутди (видео).

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?
27 март 2023, 17:12

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?

«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳаларига кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш ва ҳатто ёғ бериш ҳам кузатилмоқда. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади
25 март 2023, 15:42

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади.

Ўқитувчиларни Open budget учун овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмайди — мактаб таълими вазири
24 март 2023, 16:11

Ўқитувчиларни Open budget учун овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмайди — мактаб таълими вазири

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўқитувчиларга «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурий топшириқ берилгани айтилмоқда. Ҳилола Умарова ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.

Open Budget`нинг 1-мавсумига жами 1,7 трлн сўм ажратилади
10 феврал 2023, 10:13

Open Budget`нинг 1-мавсумига жами 1,7 трлн сўм ажратилади

2023 йилда «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсумига 1 трлн сўм йўналтирилади. Унга қўшимча тарзда маҳаллий бюджетлар ўзида йиғилган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизини ҳам қўшади. Қўшимча пуллар ҳисобига жами 1,7 трлн сўм маблағ Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми бошланди
6 феврал 2023, 15:11

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги мавсуми бошланганини эълон қилди. Унда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 26 февралгача қабул қилинади.

2023 йилдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун 8 трлн сўм маблағ ажратилади
12 октябр 2022, 09:52

2023 йилдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун 8 трлн сўм маблағ ажратилади

Президент 2023 йилдан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилишини айтди. «Бунда „Ташаббусли бюджет“ лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилади», — деди у.

Open Budget`да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган 364 та лойиҳага қўшимча 335 млрд сўм ажратилади
11 октябр 2022, 20:20

Open Budget`да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган 364 та лойиҳага қўшимча 335 млрд сўм ажратилади

Президент видеоселектор йиғилишида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини айтди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 млрд сўм ажратишга кўрсатма берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг