Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқароларни Open Budget порталида ташаббусли бюджет доирасида овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди.

Вазирлик овозларни йиғишга мажбурлаш ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланишини эслатди. Меҳнатга маъмурий мажбурлаш учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача бўлган миқдорда (16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) жарима назарда тутилган. Агар бу ҳуқуқбузарлик ўқитувчига нисбатан содир этилган бўлса, жарима БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (33 миллион сўмдан 49,5 миллион сўмгача) бўлади.

Овоз беришга мажбурлаш бўйича барча мурожаатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли органларга юборилади, деди вазирлик.

Бундай ҳолатлар ҳақида 71−203−51−41 ва 71−203−50−50 (ички рақами — 01115) телефон рақамлари орқали, шунингдек, Open Budget порталидаги онлайн аризалар бўлими орқали хабар бериш мумкин.

Ташаббусли бюджетининг иккинчи мавсуми бўйича овоз бериш 27 августдан 16 сентябргача давом этади. Таклиф этилган 49 464 та ташаббусдан 33 489 таси овоз бериш босқичидан ўтди. Энг кўп овоз тўплаган лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,02 триллион сўм ажратилган.

Масалан, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги 4-сонли болалар боғчасининг девор, шифт, пол, канализация, ҳожатхона, ошхонасини таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш талаб этилади.