«facebook» тегли мақолалар


АҚШнинг ўнлаб штатлари Meta компаниясини болаларда қарамликни келтириб чиқаришда айблади
25 октябр 2023, 20:08

АҚШнинг ўнлаб штатлари Meta компаниясини болаларда қарамликни келтириб чиқаришда айблади

АҚШда ўнлаб штатлар Facebook ва Instagram эгаси ҳисобланган Meta компаниясини даромадини ошириш мақсадида ўсмирлар ва болаларни ижтимоий тармоқларга қарам қилиш учун «кучли ва мисли кўрилмаган технология»дан фойдаланганликда айблаб судга берди.

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди
22 март 2022, 12:12

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди

Москва суди қарори билан Meta компанияси экстремистик ташкилот деб тан олинди, Facebook ва Instagram Россияда тақиқланди. Эндиликда россияликлар ушбу ижтимоий тармоқларда реклама сотиб олишса, бу экстремистик ташкилотни молиялаштириш деб қаралиши мумкин. WhatsApp мессенжерига тақиқ қўйилмади.

Россия Facebook ва Twitter`ни блоклашни бошлади
5 март 2022, 09:58

Россия Facebook ва Twitter`ни блоклашни бошлади

Роскомнадзор «Россия ОАВлари дискриминацияси» туфайли Facebook ижтимоий тармоғига киришни блоклашни бошлади. Twitter ҳам тақиқ остида қолди.

Facebook Қозоғистон ҳукуматига контентни белгилашга рухсат берганини рад этди
2 ноябр 2021, 15:07

Facebook Қозоғистон ҳукуматига контентни белгилашга рухсат берганини рад этди

Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳисоботи тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Компания вакили таъкидлашича, «Meta Platforms Қозоғистон қўшма деб атаган баёнотни эълон қилмаган». Қозоғистон ахборот вазири эса баёнот компаниянинг минтақавий офиси раҳбарияти билан келишинганлигини таъкидлади.

Facebook Қозоғистон ҳукуматига зарарли контентни тўғридан-тўғри белгилашга рухсат беради
1 ноябр 2021, 22:44

Facebook Қозоғистон ҳукуматига зарарли контентни тўғридан-тўғри белгилашга рухсат беради

Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳақида ҳисобот тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Бунга Қозоғистон ҳукуматининг миллионлаб маҳаллий фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқни блоклаб қўйиш билан таҳдид қилганлиги сабаб бўлган. Танқидчилар мамлакат ҳукуматини цензуранинг янги воситаларига эга бўлишга интилаётганликда айбламоқдалар.

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради
29 октябр 2021, 10:46

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради

Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди
14 октябр 2021, 22:12

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди

Тўққиз ой мобайнида электрон хизматларни кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Тўловларнинг аксарияти Facebook, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.

Facebook узилишлар оқибатида қарийб 100 млн доллар йўқотди
7 октябр 2021, 11:29

Facebook узилишлар оқибатида қарийб 100 млн доллар йўқотди

Fortune ҳисоб-китобларига кўра, етти ярим соатлик узилишлар натижасида Facebook тахминан 99,75 млн доллар йўқотган. Forbes нашри платформадаги носозлик сабаб компания акциялари нархи 4,8 фоизга пасайгани ва оқибатда Марк Цукерберг 5,9 млрд доллар йўқотганини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 октябр 2021, 20:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Грузиянинг ўз рақамли валютасини жорий этишни режалаштираётгани, Aвстрияда ҳукмрон партия идораларида тинтувлар ўтказилгани, Хитойнинг 2025 йилга келиб Тайванни босиб олишга тўлиқ тайёр бўлиши ҳақидаги фикрлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 октябр 2021, 22:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Долларнинг жаҳон валютаси мақоми таҳдид остида бўлиши мумкинлиги, Facebook’даги узилишлар сабаби, дунё авиакомпанияларининг 2050 йилга келиб CО2 чиқиндиларини нолга етказиш мажбуриятини олишгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 март 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Номаълум шахсларнинг Қирғизистон президентининг Facebook-саҳифасига бузиб киришгани, Эроннинг AҚШ санкцияларидан кўрган зарари 200 млрд долларга баҳолангани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўққиз ой давомида кўтарилиб бориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 феврал 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Facebook Австралияда янгилик материалларини чеклашни бекор қилади
24 феврал 2021, 17:18

Facebook Австралияда янгилик материалларини чеклашни бекор қилади

Австралия ҳукумати ва Facebook онлайн-платформаларда янгиликларнинг жойланиши учун ОАВларга пул тўлашга мажбур қилиб қўювчи қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришишди. Аввалроқ компания Австралия ОАВларининг тармоқдаги барча постларини блоклаган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 феврал 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга тайёрлигини маълум қилгани, Facebook’нинг AҚШ ҳукуматига Вашингтондаги тартибсизликлар иштирокчиларини аниқлашда ёрдам бергани, Туркманистонда президент ўғли бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 ноябр 2020, 20:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь президенти қачон лавозимини тарк этишини маълум қилгани, КХДРнинг Жанубий Корея фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми, Facebook Libra криптовалютасини ишга тушириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Twitter Дональд Трампнинг аккаунтини чеклаб қўйди
6 август 2020, 12:52

Twitter Дональд Трампнинг аккаунтини чеклаб қўйди

Twitter Дональд Трампнинг саҳифасида COVID-19 ҳақида ёлғон маълумотларни ўз ичига олган видео пайдо бўлганидан кейин АҚШ президентининг аккаунти орқали пост ёзиш имкониятини чеклашга қарор қилди. Шунингдек, Facebook ҳам АҚШ президентининг жойлаган постини ижтимоий тармоқдан ўчириб юборди.

Facebook, Google, Amazon ва Apple АҚШ Конгресси томонидан сўроқ қилинди
30 июл 2020, 14:22

Facebook, Google, Amazon ва Apple АҚШ Конгресси томонидан сўроқ қилинди

«Энг йирик IT-корпорациялар фойдаланувчилар маълумотларини рақобатчиларини „йўқ қилиш“ учун қўллашмоқда, бу компаниялар жуда йирик», — дейди АҚШ конгрессменлари. Шу масалада ушбу йирик компаниялар, Apple, Facebook, Google ва Amazon раҳбарлари Конгресс саволларига жавоб беришди.

Ўзбекистонда Facebook дан фойдаланишда яна носозликлар кузатилмоқда
11 июл 2020, 11:14 1

Ўзбекистонда Facebook дан фойдаланишда яна носозликлар кузатилмоқда

Июль ойининг бошидан бери Ўзбекистонда яна Facebook га кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Ушбу фонда VPN дастурларининг оммавийлиги яна ўсди. «Газета.uz» муаммо нимада эканлигини аниқлашга ҳаракат қилди.

Бойкот сабабли Facebook раҳбари Цукерберг $7 млрд йўқотди
29 июн 2020, 14:40

Бойкот сабабли Facebook раҳбари Цукерберг $7 млрд йўқотди

Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг компания акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди. Марк Цукерберг эса 7,2 млрд доллар йўқотди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг