Александр Лукашенко янги конституция қабул қилинганидан кейин ўз лавозимини тарк этади

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда янги конституция қабул қилинганидан кейин ўз лавозимидан кетишини айтди. «Мен ўзим учун бирор бир конституция ясамаяпман. Мен сиз билан президент сифатида янги конституция билан ишламайман», — деди президент. Шунингдек, Лукашенко конституцияни қабул қилишда ҳийлаларга йўл қўймаслигига ваъда берди. — БелТА.

Шимолий Корея Корея Республикаси фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми уюштирди

Корея Республикаси Миллий разведка хизмати Шимолий Корея коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаётган фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми уюштирганини маълум қилди. Қайси компанияларга ҳужум қилингани баёнотда айтилмади. — ТАСС.

Шотландия келаси йили мамлакат мустақиллиги бўйича иккинчи референдумини ўтказиши мумкин

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен келаси йили Холируд (маҳаллий парламент) сайловларидан сўнг мамлакат мустақиллиги бўйича иккинчи референдумни ўтказмоқчи. Буюк Британия таркибидан чиқиш тарафдорлар сони аҳолининг 58 фоизини ташкил қилади. Пардамент сайловлари эса 2021 йил май ойида бўлиб ўтади. — The Times.

Facebook 2021 йилда Libra криптовалютасини ишга туширади

Facebook компанияси келаси йил бошида Libra криптовалютасини ишга туширишга тайёрланмоқда. Таъкидланишича, криптовалюта ҳажми аввал режалаштирилганидан анча камроқ бўлади. Маълумотларга кўра, валюта ишга туширилиши вақти лойиҳанинг Швейцария молия бозори ваколатли органи томонидан тасдиқланишига боғлиқ. Ҳозирча январь ойига мўлжалланган. — Financial Times.

Туркманистон газета ва журналларнинг қоғоз шаклида нашр этилишини чеклайди

2021 йил 1 январдан Туркманистоннинг газета ва журналлари фақат электрон шаклда чиқади. Фақатгина пенсия ёшидагилар қоғоз шаклдагиларига обуна бўлишлари мумкин. Ашхобод почтаси 2021 йилга мўлжалланган туркман газета ва журналларга обунасини янгиламоқчи бўлган ҳар бир фуқарога янги йилдан маҳаллий даврий нашрларни фақат электрон шаклда олиши мумкинлигини маълум қилди. — Газета.uz

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция Ташқи ишлар вазирлиги ўзини-ўзи эълон қилган Тоғли Қорабоғ республикаси тан олинмаслигини эълон қилди. Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Франциянинг ЭХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраиси сифатида Қорабоғ можаросини музокаралар йўли билан ҳал қилиш, хусусан, Тоғли Қорабоғнинг келажакдаги мақоми тўғрисида ишлашдан иборат ва бу музокаралар натижасини олдиндан ва бир томонлама равишда аниқлаш мумкин эмас. — Газета.uz