«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади
23 июл 2022, 13:05

Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади

Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади
23 июл 2022, 12:37

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев
21 июл 2022, 14:48

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда
20 июл 2022, 15:11

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.

Ўзбекистон юкларни Поти ва Батуми портлари орқали ташишни режалаштирмоқда
19 июл 2022, 22:13

Ўзбекистон юкларни Поти ва Батуми портлари орқали ташишни режалаштирмоқда

Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади. Ўзбекистон Грузиянинг транзит салоҳияти, жумладан, юкларни экспорт ва импорт қилишда Батуми ва Поти портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради
19 июл 2022, 10:27

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради

Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр мавжуд эмас
19 июл 2022, 09:46

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр мавжуд эмас

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи.

Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди
15 июл 2022, 11:30

Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 19 та ҳужжат, жумладан, Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида, транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини олиб киришдан манфаатдор
15 июл 2022, 10:00

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини олиб киришдан манфаатдор

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ўзбекистон энергетика соҳасида, жумладан, Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
13 июл 2022, 15:25

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

14−15 июль кунлари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. У президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ва Самарқандга боради.

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади
7 июл 2022, 11:28

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади

Президент лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида янги тизимни эълон қилди. Ҳудудларнинг бош ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилмоқда. Улар 3 босқичда ташкил қилинади. Бош архитектор лавозими жорий этилди, шаҳарсозлик қоидаларидан 147 та норма ва бошқалар чиқариб ташланмоқда.

Президент кучишлатар тузилмаларнинг Нукусдаги ҳаракатларига баҳо бериш бўйича топшириқ берди
6 июл 2022, 17:43

Президент кучишлатар тузилмаларнинг Нукусдаги ҳаракатларига баҳо бериш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги намойишларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари воқеаларда иштирок этган барча томонлар ҳаракатига адолатли баҳо беришни топширди. Куч тузилмалари томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, жиноий жавобгарлик таъминланиши айтилди.

Владимир Путин Қорақалпоғистонда кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлади
5 июл 2022, 21:07

Владимир Путин Қорақалпоғистонда кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлади

Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
4 июл 2022, 20:16

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди
4 июл 2022, 17:35

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
4 июл 2022, 12:46

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистонда «барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади».

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?
4 июл 2022, 09:56

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?

Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида
3 июл 2022, 17:53

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Нукус аҳолиси билан суҳбатда ташқи кучлар таъсири остида одамлар қўлига милтиқ олиб, Миллий гвардия ходимларини отганини маълум қилди. У президент сифатида Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатилиши ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига кафолат берди.

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев
3 июл 2022, 16:34

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди
3 июл 2022, 12:37

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг