Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон мобил операторлари абонентлари тунда, ҳам ўзбек тилида, ҳам қорақалпоқ тилида Қорақалпоғистоннинг мақоми тўғрисидаги Конституциянинг 70−75-моддалари амалдаги таҳрирда қолиши ва ўзгармаслиги ҳақида SMS-хабарномани олишди. Бу ҳақда «Газете.uz»га Нукус аҳолиси хабар берди, мазкур маълумот мобил алоқа операторлари вакиллари томонидан тасдиқланди.

Республикада интернетга кириш ҳали ҳам чекланган. Кўплаб аҳоли SMS`ни фақат эрталаб кўришганини хабар қилишди.

Асосий Қонуннинг юқорида қайд этилган моддалари ўзгартирилмаслиги ҳақида кеча норозиликлар бўлиб ўтган Нукусга борган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилганди. У Жўқорғи Кенгес йиғилишидаги нутқида шундай деганди: «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди».

Ҳудудда мобил интернет ўтган ҳафта охири, Бош қонунга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси ҳақида маълум бўлганидан бери деярли мавжуд эмас. Шу ҳафта охирига келиб стационар интернет ҳам ишламай қолди. Шу сабабли, тўлов терминаллари ишламаяпти, дўконларда маҳсулотлар мижозларнинг маълумотларини дафтарга ёзиб қўйиб, қарзга берилмоқда. Шунга қарамасдан, мобил алоқа ва SMS ишлаб турибди.