«хусусийлаштириш» тегли мақолалар


Банкларнинг Uzcard ва РФБдаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади
25 март 2022, 17:06

Банкларнинг Uzcard ва РФБдаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади

Президент қарори билан банкларнинг Uzcard ва Тошкент фонд биржасидаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилмоқда.

Ўзбекистон банклари қачон хусусийлаштирилади ва IPO ўтказади?
23 март 2022, 21:59

Ўзбекистон банклари қачон хусусийлаштирилади ва IPO ўтказади?

Президент қарори билан Ўзбекистон банкларини хусусийлаштириш ва акцияларини оммавий жойлаштириш бўйича муддатлар белгиланди. Қарорда «Қишлоқ қурилиш банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва бошқа банклар келтирилган.

Давлат «Қизилқумцемент»ни бозор нархидан арзонроққа сотган. Инвестор келишувнинг шаффоф бўлмаганини айтди
7 феврал 2022, 09:28

Давлат «Қизилқумцемент»ни бозор нархидан арзонроққа сотган. Инвестор келишувнинг шаффоф бўлмаганини айтди

Яқинда Кипрнинг United Cement Group компанияси «Қизилқумцемент»даги давлат улушини 1,89 трлн сўмга (қарийб 175 млн долларга) сотиб олиб, Ўзбекистондаги цемент заводлари сонини 3 тага етказди. Fusion Wealth Management менежери Майкл МакГофи ҳукумат активни бозор қийматидан 20 фоизга арзонроққа сотиб, «хусусийлаштириш дастурини шубҳа остига қўйгани»ни таъкидлади. У келишувни шаффоф эмас деб атади ва кўпроқ таклиф қилишга тайёр ўйинчилар борлигини маълум қилди.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди
22 декабр 2021, 21:14

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Ўзбекистонда ягона беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди. 3,1 гектарда жойлашган 8 қаватли меҳмонхонада жами 300 та стандарт, люкс ва ярим люкс хоналар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Савдо барча учун очиқ бўлиши айтилмоқда.

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади
16 ноябр 2021, 15:47

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади

Энди тадбиркорлик, шаҳарсозлик, якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун берилган ерлар, қолаверса, хусусийлаштирилган давлат объектлари ҳудудларини хусусийлаштириш мумкин. Ариза бериш тартиби, уни рад этиш асослари, хусусийлаштирилган ерларни мулкдордан олиб қўйишни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди
9 ноябр 2021, 09:25 1

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов
26 октябр 2021, 18:56

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметовнинг фикрича, хусусийлаштиришдан асосий мақсад инвесторларга давлат бозорларни тарк этаётгани ва улар давлат компаниялари томонидан адолатсиз рақобатга дуч келишидан қўрқмаслигини кўрсатишдир. «Самарасиз давлат корхоналаридан қанчалик тез қутулсак, биз учун шунчалик яхши», — деди у.

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда
16 октябр 2021, 12:51 1

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда

Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.

Coca Cola Uzbekistan компаниясини хусусийлаштириш расман якунланди
30 сентябрь 2021, 13:23

Coca Cola Uzbekistan компаниясини хусусийлаштириш расман якунланди

Ўзбекистон ҳукумати Coca Cola Uzbekistan компаниясини тўлиқ хусусийлаштириш юзасидан битимни якунлади. 57,118 фоизлик давлат улушини Туркиянинг Coca Cola İçecek компанияси сотиб олди.

Ўзбекистон 2022 йилда НКМКнинг 10 фоизгача акцияларини сотиши мумкин — бош вазир ўринбосари
29 сентябрь 2021, 12:56

Ўзбекистон 2022 йилда НКМКнинг 10 фоизгача акцияларини сотиши мумкин — бош вазир ўринбосари

Ҳукумат Навоий кон-металлургия комбинатини хусусийлаштиришга тайёргарликни бошлади. 2022 йилда акцияларнинг 10 фоизи сотилиши мумкин, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

Давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди
9 июл 2021, 09:50

Давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди

Президент фармони билан давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди. Объектлар савдоларга бозор нархларида чиқарилади. Мол-мулк сотилганидан кейин ҳудудлар ва давлат бюджети ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизгача оширилди.

Тошкент ёғ-мой комбинатидаги давлат улуши сотувга чиқарилди
5 июл 2021, 21:05

Тошкент ёғ-мой комбинатидаги давлат улуши сотувга чиқарилди

«Моя мечта», «Душка» ва бошқа номлар остида ёғ, маргарин, майонез каби маҳсулотлар ишлаб чиқараётган Тошкент ёғ-мой комбинати устав капиталидаги 55,96 фоизлик давлат улуши биржа савдоларига қўйилди.

Quadro IH DMCC «Ичан қалъа» меҳмонхонасига эгалик қилади
17 июн 2021, 14:58

Quadro IH DMCC «Ичан қалъа» меҳмонхонасига эгалик қилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Quadro IH DMCC компанияси пойтахтдаги «Ичан қалъа» меҳмонхонасини сотиб олиш бўйича тендерда ғолиб чиқди. ОАВ хабарларига кўра, меҳмонхона илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган.

Антикоррупция агентлиги Coca-Cola корхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўради
25 январ 2021, 13:30

Антикоррупция агентлиги Coca-Cola корхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўради

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» нинг хусусийлаштирилиши бўйича ўтказилаётган тендерларда коррупцион омиллар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида тегишли идораларга тақдимнома киритди.

Давлат мулкини қандай сотиш керак?
16 декабр 2020, 20:15 1

Давлат мулкини қандай сотиш керак?

Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.

Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштиришга тайёрланмоқда, Ucell трансформация қилинади
28 октябр 2020, 15:44

Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштиришга тайёрланмоқда, Ucell трансформация қилинади

Mobiuz ва Perfectum уяли алоқа операторлари хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида инвестицион шароитларини оширади ва Ucell операцион самарадорлигини ошириши билан ўзгаради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг