Давлат активларини бошқариш агентлиги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ назорат пакетини сотувга қўйди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Гап 55,96 фоизлик давлат улуши ёки 4 млн 436 минг 581 та акция ҳақида кетмоқда. Бир дона акциянинг бошланғич нархи — 24 225,59 сўм, акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи — 107,47 млрд сўмни ташкил этмоқда.

«Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ 1994 йилда 1966 йилда ташкил этилган Тошкент ёғ-мой комбинатини хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган.

Корхона «Моя мечта», «Душка», «Поляна», «Кудесница», «Дворянское», «Майона» ва бошқа номлар остида ўсимлик ёғи ва сарёғ, маргарин, майонез ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Компаниянинг молиявий ҳисоботидан келиб чиқилса, компания 2020 йилни 4,2 млрд сўм миқдорида соф зарар билан якунлади, бир йил олдин эса у 2,3 млрд сўм, 2018 йилда эса 3 млрд сўм фойда кўрган. 2021 йилнинг биринчи чорагида зарар 1,8 млрд сўмни ташкил этди.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, инвесторлар орасида бир қанча хусусий компаниялар ҳам бор. Масалан, Британиянинг Globotech Solutions (10,32%) ва 2017 йилда ўз улушининг 12,79 фоиздан 29,6 фоизгача оширган яна бир Британия компанияси Northlux Management.