«фото» тегли мақолалар


Фото: Қорли Тошкент
5 декабр 2022, 13:15

Фото: Қорли Тошкент

Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

«Орзу-ҳавасга пул ортмайди, лекин яшашга етади». Қовун-тарвуз сотувчилари қандай яшаб, қандай ишлашмоқда?
22 июл 2022, 16:47 1

«Орзу-ҳавасга пул ортмайди, лекин яшашга етади». Қовун-тарвуз сотувчилари қандай яшаб, қандай ишлашмоқда?

Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларини қуёшдан қорайган юзлари, бош ва елкаларига ташлаб олган докадан таниш мумкин. Улар харидорларга ёз лаззатини татиб кўриш учун тарвуз тилимини узатадилар. «Газета.uz» улар билан ҳаёти, даромадлари ҳамда ширин қовун ва тарвузни қандай танлаши ҳақида суҳбатлашди.

Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда
9 июл 2022, 10:19

Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда

Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.

«Одамларга болалигини ҳадя қиламиз». Хўрозқандларни ким тайёрлайди?
6 июн 2022, 13:00

«Одамларга болалигини ҳадя қиламиз». Хўрозқандларни ким тайёрлайди?

Тошкентнинг йирик бозорларида оломон шовқини орасида аёл кишининг баланд овози эшитилади: «Қадимий хўрозқандлар! Болаларингизни хурсанд қиладиган ширинликлар ҳали ҳам бор». «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам «киндер» даврида ким ва нима учун хўрозқандларни тайёрлашда давом этаётганини ўрганди.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғидаги «Уйга йўл» кўргазмаси
15 май 2022, 13:01

Фото: Тошкент ҳайвонот боғидаги «Уйга йўл» кўргазмаси

Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазмадан мақсад — уйсиз кучук ва мушукларга уларни севадиган оилани топишларига кўмаклашиш. Кўргазманинг биринчи кунидан Евгений Сорочин фоторепортажи.

Фото: Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилди
2 май 2022, 13:13

Фото: Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилди

2 май куни эрталаб Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари масжидларидан фоторепортаж тайёрлади.

Кўчада ва метрода оғиз очаётганлар, рўзадорларга сув тарқатаётган йигитлар — Тошкент ифторлик пайтида (фото)
23 апрель 2022, 17:00

Кўчада ва метрода оғиз очаётганлар, рўзадорларга сув тарқатаётган йигитлар — Тошкент ифторлик пайтида (фото)

Рамазон ойи пайтида саҳарликни уйда қилган рўзадорлар ҳар доим ҳам ифторликка уйга қайтишга улгурмасликлари мумкин. Кимдир кўчада, кимдир йўлдалигида, яна кимдир метро ёки автобусда оғиз очмоқда. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мадина Аъзам ифторлик вақтида Тошкент кўчаларини айланиб, чорраҳаларда сув ва хурмони бепул тарқатаётган ёш йигитлар билан суҳбатлашишди.

Тошкентнинг қаерида майсазорда дам олиш мумкин? — қўлланма
15 апрель 2022, 15:30 2

Тошкентнинг қаерида майсазорда дам олиш мумкин? — қўлланма

Тошкентда чим устида юриш ва майсалар устида дам олишга ҳалигача советча руҳда жавоб берилади: «Мумкин эмас». Лекин барибир шаҳарда бунга рухсат берилган жойлар пайдо бўлмоқда. «Газета.uz» майса устида дам олиш мумкин бўлган жойларни қидириб, пойтахтни айланиб чиқди. Биз ўзимиз билан машҳур архитектор Кристофер Александрнинг «Шаблонлар тили» китобини ҳам олдик — ундаги ғоялар расмийлар одамларга майсазорда дам олишни нима учун тақиқламаслиги кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Тошкентдаги Наврўз сайли — фото
20 март 2022, 19:09

Тошкентдаги Наврўз сайли — фото

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Наврўз сайллари бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги сайллардан бири — «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам фотосуратларида.

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди
20 март 2022, 12:46

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди

Самарқандда очиқ китоб кўринишидаги замонавий аэропорт мажмуаси очилди. У соатига 800 кишига хизмат кўрсатиш ва ҳафтасига 120 рейсларни қабул қилиш салоҳиятига эга. Бошқа аэропортлардан фарқли равишда, терминалга автомобилда келиш мумкин, бино эса тўсиқлар билан ўралмаган.

«Қишлоқдаги қиш — ҳаётимдаги қийин танловлардан бири». Холида Мусурмонова фотоҳикояси
3 март 2022, 18:20

«Қишлоқдаги қиш — ҳаётимдаги қийин танловлардан бири». Холида Мусурмонова фотоҳикояси

Баҳор кириб келган бўлса-да, қишниг совуқ ҳавоси ҳали тугагани йўқ. Қишлоқ аҳолиси ўз уйларини ўтин, кўмир ва тезак билан иситишда давом этмоқда. Қиш қаҳратон келса, ўтин захираси сумалак пиширишга етмасдан, тамом бўлади. Ижодкор Холида Мусурмонова Ўзбекистондаги қишлоқлардан биридаги қиш ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида
4 феврал 2022, 16:04 1

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида

Ҳаво совуқ бўлган кунлар ҳам Анҳор каналида чўмилаётганларни учратиш мумкин. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам йилнинг ҳар қандай фаслида чўмилишни хуш кўрадиган моржлар билан суҳбатлашди.

«Ўзимни фойдали ҳис қиламан». Тоғ инструктори Иван Золотухин — ҳаёт ва иш ҳақида
2 феврал 2022, 09:00

«Ўзимни фойдали ҳис қиламан». Тоғ инструктори Иван Золотухин — ҳаёт ва иш ҳақида

Ҳудудлардаги аҳоли кўпинча фаровон ҳаёт излаб пойтахтга кўчиб ўтади. Когонлик Иван Золотухин, тенденциялардан фарқли ўлароқ, ташландиқ Янгиобод шаҳри яқинидаги тоғларга кўчиб ўтди. У «Газета.uz»га тоғ инструкторлиги фаолияти, ҳақиқий дўстлик ва янги уйида орттирган бебаҳо хотиржамлик ҳақида сўзлаб берди. «Инсон ўзини фойдали ҳис қилиши, жамиятга фойда келтириши керак, акс ҳолда ҳаёт бўшаб қолади», — деб ҳисоблайди у.

Музей яшайди. Пойтахтдаги паровозлар музейи реконструкцияси қандай кечмоқда?
31 январ 2022, 19:04

Музей яшайди. Пойтахтдаги паровозлар музейи реконструкцияси қандай кечмоқда?

2021 йил июнь ойидан буён Тошкент темир йўл техникаси музейида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Музей реконструкция пайтида атайин ташриф буюрувчилар учун ёпилмади. «Газета.uz» мухбири Наталья Силкина муассаса директори билан музей фондини тўлдириш, унинг реконструкцияси ва келажаги ҳақида суҳбатлашди.

Ислом Каримовнинг ноёб фотосуратлари
30 январ 2022, 11:29 1

Ислом Каримовнинг ноёб фотосуратлари

30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Бу йил у 84 ёшни қаршилаган бўларди. «Газета.uz» сўровига биноан президент билан 25 йил ишлаган, биринчи давлат раҳбарининг шахсий фотографи Фарҳод Қурбонбоев таҳририятга унинг ноёб фотосуратларини тақдим этди.

Фото: Чироқсиз Тошкент
25 январ 2022, 23:24

Фото: Чироқсиз Тошкент

Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида
7 январ 2022, 09:05

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида

Тез-тез ўчиб турувчи чироқ, печдан тараладиган аччиқ тутун иси, совуқ ҳавода ўчоқда тайёрланган овқат, сандал атрофидаги тушлик. Қишлоқ аҳли қишни қандай ўтказиши — Мадина Аъзам фотоҳикоясида.

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?
2 январ 2022, 13:03

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?

Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960−1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.

Самарқандда туннель фойдаланишга топширилди (фото)
31 декабр 2021, 15:26

Самарқандда туннель фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннель тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди ва қурилишга 143 млрд сўм сарфланди. 2022 йилда шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

Фото: Князь Романовнинг саройи
7 октябр 2021, 17:39

Фото: Князь Романовнинг саройи

Яқин йилларда Тошкент марказидаги князь Романовнинг саройи ва унга туташ боғ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун очиқ бўлади. У кўп йиллардан буён одамлар ташрифи учун ёпиқ эди. Сарой интерьери ва фасадининг кўриниши — «Газета.uz» фоторепортажида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг