1960-1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил
қандай нишонланган?
Фото: Президент арчаси. Тошкент, 1999 йил.
Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960-1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.

Суратларнинг таснифини ўқиш учун уларнинг устига босинг.

Наманган абра матолар ипак комбинатининг «Булбулча» болалар боғчасида Янги йил арчаси,

1978 йил

Юнусободдаги 21-болалар уйи тарбияланувчилари Янги йил дастурхони атрофида, 1994 йил

реклама
реклама

Янги йил базми телекўрсатувида Козим Қаюмовнинг чиқиши. Тошкент, 1994 йил

Янги йил базми телекўрсатувида халқ артисти Ғуломжон Ёқубов (чапда) ва қизиқчи Мирзабек Холмедов. Тошкент, 1994 йил

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг чиқиши. Тошкент, 1994 йил

Янги йил базми телекўрсатувида Мансур Тошматовнинг чиқиши. Тошкент, 1994 йил

Ўзбекистон телевидениеси Янги йил байрами дастурини намойиш этиш чоғида. Тошкент, 1995 йил

Қизиқчи Обид Асомов Ўзбекистон телевидениесининг «Янги йил базми» теледастурида чиқиш чоғида. Тошкент, 1995 йил

реклама
реклама

Тошкент давлат цирки жамоаси Янги йил дастурини намойиш қилиш чоғида, 1996 йил

«Туркистон» санъат саройидаги Президент арчаси тантаналаридан лавҳа. Тошкент, 1998 йил

«Туркистон» саройидаги Президент арчаси, 1999 йил


Фотосуратлар Кинофотофоноҳужжатлар миллий архивига тегишли.

Материалларни эълон қилиш ҳуқуқи «Газета.uz» томонидан сотиб олинган. www.gazeta.uz сайтига жойлаштирилган ҳамда «Газета.uz» ва учинчи шахсларга тегишли фото-, график ва бошқа материаллардан ҳар қандай кўринишда фойдаланиш тақиқланади.

«Газета.uz» интернет-нашри сайтида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.


Қизиқарли нарсаларни биласизми, у ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг