2020 ва 2021 йилларда COVID-19 пандемияси пайтида жорий этилган карантин чоралари сабабли Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмади.

9 июль куни ўзбекистонликлар сўнгги 3 йилда биринчи маротаба Қурбон ҳайтини масжидларда йиғилиб адо этишга муяссар бўлишди. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин пойтахтдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото

«Газета.uz» мухбири ҳайит намозига йиғилганлардан байрам тилакларини билдиришни сўради

«Барчага сокинлик, саломатлик, фаровонлик ва кейинги йилди Қурбон ҳайитини худди шундай кутиб олишимизни тилайман», — деди бир эркак.


Ҳайит намозига келган ака-ука тинчликнинг муҳимлигини таъкидлашди.

«Тинчлик ва фаровонлик — ҳозир энг муҳим нарса. Ҳозир дунёда вазият шундай, Украинада уруш кетяпти, Қозоғистонда, Олмаотада ҳам баъзи ҳолатларни кузатдик. Бундай ҳолатлар бизда бўлмасин. Тинчлик бўлса, саломатлик ҳам бўлади», — деди улардан бири.

«Барчага сабр тилайман, провокацияга ва ваҳимага берилманглар, фақат ўзингизга таянинг ва келажакка ишонч билан қаранг. Оллоҳ доимо биз билан, у бизга ёрдам беради! Бутун Ўзбекистон халқини ушбу муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Барчага саломатлик, бахт, оилавий тотувлик тилайман», — деди иккинчиси.