Қишлоқдаги қиш
Мадина Аъзам объективида
Тез-тез ўчиб турувчи чироқ, печдан тараладиган аччиқ тутун иси, совуқ ҳавода ўчоқда тайёрланган овқат, сандал атрофидаги тушлик. Қишлоқ аҳли қишни қандай ўтказиши — Мадина Аъзам фотоҳикоясида.
Ўзбекистонликлар эшигини қаҳратон қиш таққилатганига ҳам бир ойдан ошди. Қишнинг зийнати, таровати, айниқса оппоққина қори ўзгача.
Аммо қишлоқдагилар қишни кўп ҳам орзиқиб кутмайди. Чунки тез-тез ўчиб турадиган чироқ, печдан чиқадиган аччиқ тутун иси, ёмғир-қорли кунларда тандир-у ўчоқда ош-овқат тайёрлаш ҳавас билан кутишга арзирли эмас.
Қишлоқдагилар бу мавсум учун алоҳида ҳафсала билан тадорик кўришади. Қиш ғамини ёзда ейдилар.
Одатда кўпчилик ҳайвон боқадиганлар печга ёқиш учун қоплаб таппи қилса, айримлар қишда қуруққина ёқамиз дея, ўтинхонани тўнгакларга тўлдиришади.
Мол-қўй боқувчи хонадондагилар эса оилавий қишлайдиган хонаси билан бир қаторда оғулхонани ҳам мавсумга мос таъмирлайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Изоҳ