Тошкентда якшанба куни биринчи қор ёғди. Ёғингарчилик туни билан тўхтамади, тонгни эса одамлар оппоқ қор билан қопланган чиройли шаҳарда кутиб олди.

Бироқ, хушкайфиятдан ташқари, қор ўзи билан муаммолар ҳам олиб келди. Қор тозаловчи машиналар фақат айрим марказий кўчаларда ишлади. Коммунал хизматлар тунда йўлларга, улар жуда сирпанчиқ бўлиб қолмаслиги учун, қум ва туз аралашмасидан иборат қоришма сепиб чиқди. Қатнов қисми шилта лой бўлиб қолганига қарамай, ҳаракатланиш бир қадар хавфсиз кўриниш олди. Баъзи жойларда унча катта ва жиддий бўлмаган ЙТҲларни кўриш мумкин.

Қор бўрони арафасида газ-заправкаларнинг ёпилиши кўплаб аҳолининг маршруткаларсиз қолиши ҳамда такси хизматидан фойдалана олмаслигига сабаб бўлди. Бундан ташқари, аксарият ҳайдовчилар автомобилларини уйда қолдириб кетган. Шу муносабат билан жамоат транспортига талаб ошган, бироқ автобуслар барча хоҳловчиларни ўз бағрига сиғдира олаётгани йўқ.

Енгил машиналарнинг ҳайдовчилари масофа сақлаган ҳолда, хавфли манёврлардан тийилиб, пиёдаларга йўл бериб жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланмоқда.

«Газета.uz» мухбирлари марказий кўчаларнинг тротуарларида ободонлаштириш хизмати ходимлари ишлаётганига гувоҳи бўлмади. Айни вақтда, Амир Темур хиёбони коммунал хизмат ходимлари томонидан тозаланаётган эди.