Якшанба куни «Уйга йўл» хайрия кўргазмасининг иккинчи куни Тошкент ҳайвонот боғида давом этмоқда. Ушбу кўргазма ҳайвонот боғи томонидан «Ҳаёт» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ва «Мушуккент» лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Тадбирдан мақсад — кўчаларда топилган ёки ушланган уйсиз кучуклар ва мушукларга оила топишга ёрдам бериш. Барча ҳайвонлар текширувдан ўтказилган, даволанган, вакцинация, стерилизация, кастрация қилинган ва паспорт олган. «Газета.uz» фотомухбири ушбу тадбирнинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ.