29 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклади.

Суҳбатда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперацияни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига тўхталдилар.

Шу билан бирга, президентлар Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар.