Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги икки палатали парламент — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бердимуҳамедов ушбу лавозимга юқори палатанинг 14 апрель куни бўлиб ўтган биринчи мажлиси чоғидаги яширин овоз бериш якунлари бўйича сайланди.

«Мен бу воқеани улкан ҳурмат ва бутун халқ олдидаги катта масъулият деб қабул қиламан», — дейди президент.

Янги парламентнинг фаолияти бошланишига атаб Халқ маслаҳати аппарати биноси очилди. Баландлиги 31,36 метр ва узунлиги 112 метр бўлган мажмуа майдони 6,39 гектар бўлган ҳудудда жойлашган.

Миллий кенгаш — парламентнинг умумий номи, у икки палатадан — Халқ маслаҳати (юқори) ва Халқ мажлисидан (қуйи) иборат. 2020 йил сентябрда бўлиб ўтган конституциявий комиссия томонидан тайёрланган Туркманистоннинг Бош қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тасдиқланган қарорга мувофиқ, «Туркманистон Миллий кенгаши тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. Унинг асосида эса мамлакатда икки палатали парламент тузилган эди.

Аввалроқ, Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон конституциясига зид равишда Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланган эди.