29 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида Халқ Маслаҳати янги парламент палатасига сайловлар натижалари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Туркманистон АА.

Мазкур сайловларда Туркманистон президенти Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди.

Гурбангули Бердимуҳамедов номзодига сайловчиларнинг 100 фоизи овоз бергани маълум қилинган.

2020 йил қабул қилинган Туркманистон Конституциясининг 78 моддасига мувофиқ, президент Миллий кенгаш аъзоси ёки депутати бўла олмайди.

Шунингдек, 87-модда Халқ Маслаҳати аъзолари ва Мажлис депутатларига бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллашни тақиқлайди, давлат раҳбари эса унинг раиси ҳисобланади.