Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллади. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Президентнинг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига ўзгартириши киритиш таклифи берилган эди. Сенат ўзгартишни маъқуллади.

Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш (жарима майдончасига қўйиш) тартиби бекор қилинади.

Қонун президент имзолаб, матбуотда эълон қилингач кучга киради.