Реабилитация қилинмай қолиб кетган 173 нафар қатағон қурбонлари жами 4 та жиноят иши бўйича оқланди. Бу ҳақда 19 декабрь куни Олий судда ўтказилган суд жараёнида қатнашган «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг таъкидлашича, президентнинг 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ва қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган. Шунга асосан, қатағон қурбонларининг номларини аниқлаш борасида изланишлар кўламини кенгайтириш учун масъулларга вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Таъкидланишича, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритиш белгиланган. Шу муносабат билан қатағон қурбонларининг реабилитацияси бўйича масала ўрганиб чиқилган ҳамда Республика ишчи гуруҳига таклифлар кўриб чиқиш учун юборилган.

Маълум қилинишича, Олий судга 2022 йилнинг 12 декабрь куни 173 нафар шахсга нисбатан 4 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.

Мазкур жиноят ишларида суд мажлиси баённомаси ёки суд ҳужжатлари (ҳукм ёки бошқача қарор) мавжуд эмаслиги, ишларда фақатгина ОГПУнинг учлик мажлиси баённомасидан кўчирма борлиги аниқланган. Жумладан:

1. Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Учлик йиғинининг 1931 йил 12 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Хасан Давлятов, Миннияз Ходжиму (Минниях Ходжа Муратов), Бабакул Мусаев, Бегимқул Абдурасулев, Халмумин Турсунов, Валихан Ходжаев, Саат Ташкулов, Акбута Ташкулов, Карабай Ташкулов, Джума Каракулов, Саиткул Халбаев, Хусан Дускабылов, Тура Аннаров, Худайкул Халикулов, Абдулла Утаганов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Атахан Юлдашев, Муса Ходжа Кельдыев, Паян Ильмуратов, Парда Турсунов, Ташмирза Минтураев, Нурмат Телляев, Суван Пирназаров, Чары Пирназаров, Худояр Кабылов, Худояр Турдыев, Сафар Караев, Рузыкуль Сафаркулов, Кабыл Ишматов, Гульбай Каримов, Юсуп Джумаев, Шаймардан Шаймуратов, Ширин Ишниязов, Кузы Мурат Абдукаримов, Ирдан Ишниязов, Таштемир Каримов, Узак Худайкулов, Абир Бекмуратов, Мухамады Ишниязов, Мамат Ачельдыев, Курбан Якубов, Джума Халмурадов, Карабай Данияров, Джума Абдурасулев, Таджи Миликулов, Бекназар Мамароджапов, Сапар Халмуратов, Авган Мурадов, Тура Мусульманкулов, Карши Рахимов, Хамра Иссамуратов, Абдуназар Ходжиназаров, Джуракул Сулейманов, Саттар Раимкулов, Курбан Минтураев, Генджа Умирзаков, Артык Алимардонов, Нармурат Мустафакулов, Атамурат Алимуратов, Джума Кабылов, Ачельды Расулькулов, Карим Джумаев, Рахман Бердыев, Хамра Сафаров, Парда Турдыев, Нармурат Миликулов, Исмаил Худайназаров, Рахматулла Худайкулов, Чары Юсупов, Абрай Мамароджапов, Юсуп Пардаев, Дабыл Муминов, Шайман Илларов, Мулла Таир Абдурасулев, Алламурат Муминов, Юсуп Перимкулов, Абдувахид Утаганов, Улуг Шайгулов, Мирзакул Нуров, Ислам Ибрагимов, Хамит (Хамид) Ишкабулов, Бегимкуль Абраев, Тура Шаймуратов, Маматраим Шукуров, Касым Кабылов, Курбан Мурат Наркабылов, Алим Шаймуратов, Шаймардан Артыков, Ходжакул Юсупов, Ирмат Касымов, Датко Мамаюсупов, Бабашир Дускабылов, Маматмумин Джалилов, Нарбай (Норбай) Каршиев, Наркурбан Ходжияров, Атамурат (Атта Мурат) Ташматов, Самат Минтураев, Хамра Телляев, Джура Телляев, Джалил Сарумсаков, Махамады Назаров, Хамра Хасанов, Хаит Назар Ачельдыев, Парда Мусульманкулов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшаган Аваз Ходжакулов, Ахмет Махмудов, Гафар Турдыев, Дана Урунов, Халык Берды Давлятов, Нурмат Рахимов, Аваз Берды Давлятов, Кенджа Хыдыров, Джума Давлятов, Тагайназар Максумов, Телля Бабаев, Абдулла Джалилов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилояти Денов туманида яшаган Хамит Бабаев, Ахмат Бабаев, Халмумин Дусматов, Ишмурат Абдумуминов, Аликул Халмуратов, Аман Баймуратов, Кадыр Кабылов, Кабыл Бабамуратов, Абдураим Каршиев — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 63, 78-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Аман Мирзаев, Тангир (Тангри) Нарбаев, Таксан (Токсат) Туракулов, Ходжияр Баймирзаев, Ходжакуль Баймирзаев, Нармурат Саиткулов, Исмаил Ташбаев, Нармат Саитов, Мухамады Курбанов, Назармат Худайназаров, Абдумумин Шадманов, Султан Мурат Суванкулов (Бойсун тумани) — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшаган Шаим Малляев Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга сургун қилиш жазоси тайинланиб, жазо шартли ҳисобланиб, ҳибсдан озод қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Ходжакуль Ишматов, Мингнияз Мухамат Муратов, Шадык Ушаков, Тура Малляев, Абдулла Убайдулин, Абдурасуль Туракулов, Аман Алимардонов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 66, 78-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Мухиб Булла Насруллаханов Ўзбекистон ССР ЖКнинг 66, 78-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Тагай Мурат Таштемиров Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшаган Алимардан Кабылов Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси билан айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 10 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.

2. Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг 1932 йил 14 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

  • Турабек Турабеков, Хазраткул Турабеков, Усман Турабеков, Абдурахман Байкузыев, Мураджан (Муратхан) Аллаходжаев, Исхак Халмухамедов, Ташбек Дустбеков — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси билан отувга ҳукм қилинган.
  • Хидыр (Хидвер) Юлдашев, Турдыбек Юсупов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Мулла Зия Норматов, Пави Джулиев, Кули Аманов, Мансур Турсунов, Реджеб Эганмурадов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга сургун қилинган.
  • Эрон фуқароси Алиев Гусейн Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси билан ССРИ ҳудудидан депортация қилинган.

3. Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1929 йил 9 декабрдаги қарорига кўра:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшаган Утемурат Палимов (Палымов), Убайдулла Бекимбетов, Давлетназар Худаиназаров, Абдыжамий Сексенов, Алимбай Джаримбетов, Палван Айтымов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми билан мол-мулки конфискация қилинган ҳолда отувга ҳукм қилинган.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшаган Имберген Юсупов, Абиб (Хабиб) Утегенов, Утепберген Шаниязов — Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган (жиноят ишида тайинланган озодлик маҳрум қилиш жазосининг муддати ҳақида маълумот мавжуд эмас).

4. Ички ишлар халқ комиссарлиги Ўрта-Осиё округи қўмондонлиги ҳарбий ҳайъатининг 1941 йил 5 ноябрдаги ҳукмига кўра:

  • Самарқанд шаҳрида яшаган Қози Бакахан (Казы) Абдуллаходжаев Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси, 66-моддаси 2-қисми, 67-моддаси ва 69-моддаси билан 5 йил муддатга сиёсий ҳуқуқларини йўқотган ҳолда, мол-мулклари конфискация қилиниб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
  • Самарқанд шаҳрида яшаган Мулла Нарзыбек (Абдужабборов Нарзулла) Абдужабборбеков Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58-моддаси, 66-моддаси 2-қисми, 67-моддаси билан 5 йил муддатга сиёсий ҳуқуқларини йўқотган ҳолда, мол-мулклари конфискация қилиниб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан тегишли тартибда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протестлар келтирилган.

19 декабрь куни мазкур жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилди ва ЖПКнинг 83-моддасига асосан, жами 4 та жиноят иши бўйича 173 нафар шахс оқланди.